Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Июл, 2025   |   15 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:17
Қуёш
04:59
Пешин
12:33
Аср
17:41
Шом
20:02
Хуфтон
21:36
Bismillah
10 Июл, 2025, 15 Муҳаррам, 1447

Таниқли уламоларнинг Тошкент вилояти масжидларига бугунги ташриф режаси

22.11.2021   1666   2 min.
Таниқли уламоларнинг Тошкент вилояти масжидларига бугунги ташриф режаси

Бугун, 22 ноябрь куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент вилояти масжидларига ташриф буюриб, пешин ва хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этгандан сўнг мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиб беришади.

Қуйида уламолар пешин ва хуфтон намозларига борадиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

Тошкент туманидаги “Абдуллоҳ ибн Аббос” масжидига пешинга, тумандаги “Ғишткўприк” жомесига хуфтонга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов;

Тошкент туманидаги “Айриота” масжидига пешинга, тумандаги “Зуннурайн” жомесига хуфтонга Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов;

Тошкент туманидаги “Раҳим ота” масжидига пешинга, тумандаги “Мирҳалил ҳожи ота” жомесига хуфтонга “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов;

Қибрай туманидаги “Дорул Ислом” масжидига пешинга, тумандаги “Ўнқўрғон” жомесига хуфтонга Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов;

Янгийўл туманидаги “Бадр ҳожи” масжидига пешинга, тумандаги "Гулбоғ" жомесига хуфтонга Тошкент вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Миродил домла Миржалилов;

Тошкент туманидаги “Ҳамд” масжидига пешинга, тумандаги “Ҳасан ибн Собит” жомесига хуфтонга Тошкент вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Зайнилобиддин домла Қудратов;

Қибрай туманидаги “Дўрмон” масжидига пешинга, тумандаги “Байтқўрғон” жомесига хуфтонга Тошкент шаҳридаги “Маҳкам ота” масжиди имом-хатиби Муҳаммадбобур Йўлдошев;

Тошкент туманидаги “Ҳасанбой ота” масжидига хуфтонга Тошкент шаҳар “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ;

Тошкент туманидаги “Ҳожи ота” масжидига пешинга, тумандаги “Холмуҳаммад ота” жомесига хуфтонга Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;

Тошкент туманидаги “Чувалачи” масжидига пешинга, тумандаги “Эшонбува” жомесига Тошкент шаҳар “Ислом ота” масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов;

Тошкент туманидаги "Эшонхўжа ота" масжидига пешинга, тумандаги "Рамадон" жомесига Тошкент шаҳар “Кўкча оқтепа” масжиди имом-хатиби Абдуллажон домла Ғуломов;

Зангиота туманидаги “Салмони Форсий” масжидига пешинга, тумандаги “Умир” масжидига хуфтонга Тошкент шаҳар “Яккасарой” масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Тошанов;

Янгийўл шаҳридаги “Жоме” масжидига пешинга, шаҳардаги “Олтинобод” жомесига хуфтонга Зангиота тумани “Абу Бакр Сиддиқ” жоме масжиди имом-хатиби Нурали домла Мавланов;

Тошкент туманидаги “Раҳбар ота Акбар ўғли” масжидига пешинга, тумандаги “Ҳазрати Билол” жомесига Чирчиқ шаҳар “Марказий” жоме масжиди имом-хатиби Обид домла Мирҳамидов;

Зангиота туманидаги “Аммор ибн Ёсир” масжидига пешинга, тумандаги “Эшонгузар” жомесига хуфтонга Пискент тумани Собирхон ота жоме масжиди имом хатиби Суннатилла домла Эрназаров.

Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатини манфаатли ва давомли қилсин!

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Янги кун қачондан бошланади?

09.07.2025   2263   1 min.
Янги кун қачондан бошланади?

Савол: Исломда янги кун қайси соатдан бошлаб киради? Масалан, шартли қабул қилинган тартиб бўйича соат 00:00 янги куннинг бошланиши саналади? Исломда янги куннинг бошланиши ва тугаши қайси вақтдан эътиборга олинади? 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Динимизга кўра, кун шом вақтидан бошланади ва кейинги шомгача давом этади. Бошқача қилиб айтганда, исломда кун кеча билан бошланади ва унинг эртасида кун ботиб, кундуз тугаганида, ўша кун ҳам якунланади. Бунга оят ва ҳадислардан кўплаб далиллар бор.
Фақат айрим аҳкомларда куннинг бошланиши бомдод намозининг вақти кириши (субҳи содиқ)дан бошланади ва кун кейинги бомдод вақтигача давом этади. Масалан, Ҳажда Арафот водийсида туришда ҳукм шундай.

Шунингдек, айрим ҳолларда “кун” тушунчаси юқоридагидек, 24 соатдан иборат (сутка) маъносида эмас, балки тунга муқобил – қарама-қарши маънода қўлланилиши ҳам мумкин. Бу ҳолда кун бошланиши бомдод вақтидан то қуёш ботгунигача бўлган муддат, яъни кундуздан иборат бўлади. Бунга мисол учун “бир кун рўза тутиш” деганда айнан шу муддат назарда тутилади.

Хулоса қилиб айтганда, динимиздаги умумий қоидага кўра, куннинг бошланиши кун ботганидан бошланиб, кейинги кун ботишигача давом этади. Айрим истисно қилинган ҳолатларда куннинг қачон бошланиб, қачон тугаши диндаги ҳукмларга қараб фарқ қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.