Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Нуриддин домла Холиқназаров
Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов жума ташрифи асносида Ромитан туманидаги «Афросиёб» маҳалласида жойлашган «Ҳазрати Умар» масжидига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида масжид учун янги таҳоратхона қурилишига илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.
2023 йил август ойида бошланган масжид қурилиши лойиҳаси 5 минг намозхонга мўлжалланган бўлиб, мажмуада минора, гумбаз, кутубхона, маъмурий бинолар, автотураргоҳ ва яшил ҳудудлар барпо этилиши кўзда тутилган.
Маросимда хайрли ишларга ҳисса қўшаётган саховатли инсонлар ҳаққига дуолар қилинди.
Аллоҳ таоло барча хайрли ишларга барака берсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати