Ўзбекистон янгиликлари

Ҳаж ва Умра вазирлиги Ҳаж ибодатини адо этиш истагида бўлганларни огоҳлантирди

Саудия Арабистони Ҳаж ибодатини адо этиш учун бир қатор мамлакатлардаги ижтимоий тармоқлар орқали ўз хизматларини реклама қилувчи сохта Ҳаж кампаниялари қурбони бўлиб қолмасликдан огоҳлантирди.

Вазирликнинг аниқлик киритишича Ҳаж қилиш фақат Ҳаж визасини олиш орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда, ҳар бир давлат учун ажратилган квота асосида Ҳаж ишлари ташкил этилади.

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади. «Ҳаж» фаолияти билан бошқа ташкилотларнинг, хусусан, сайёҳлик ташкилотлари ва бошқаларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланади.

Азиз юртдошлар, огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази

Read 263 times

Янгиликлар

Top