Ўзбекистон янгиликлари

“Баркамол авлод – 2024” спорт мусобақасининг  саралаш босқичи ўтказилди

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги 3 та олий ва 10 та ўрта махсус диний таълим муассасалари талабалари ўртасида “Баркамол авлод” спорт мусобақасининг таълим муассасалари кесимидаги саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Талабалар ўртасида спортнинг кураш, тош кўтариш, стол теннис ва шахмат спорт турлари бўйича таълим муассаса кесимидаги беллашувда биринчи ўринни эгаллаган иштирокчилар мусобақанинг республика босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари талабалари ўртасида “Баркамол авлод – 2024”  спорт мусобақасининг республика босқичи 2024 йилнинг 15-16 май кунлари Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” ўрта махсус ислом таълим муассасасида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Read 314 times

Янгиликлар

Top