Мақолалар

ОТА – ОНА ЁКИ УЛАР КАБИ ЭҲТИРОМЛИ КИМСАЛАРНИНГ ҚЎЛ ВА ОЁҚЛАРИНИ ЎПИШ ҲУКМИ

Шариати Ислом – муқаддас диндир. Ўзидан бошқаларга доимий эҳтиромда бўлиш, инсонларга чиройли муомала қилиш динимиз кўрсатмаларидан ҳисобланади.

Ҳозирги кунда баъзи тоифаларнинг «Ота-она ёки бошқаларнинг қўл ва оёқларини ўпиш ножоиз, ҳатто, ширк бўлади», каби сўзлари боис тараддудлар ҳосил бўлмоқда.

Қуйида ушбу амал ҳақидаги динимиз кўрсатмаларини тақдим этамиз.

МУҲТАРАМ ИНСОНЛАР ҚЎЛ ВА ОЁҒИНИ ЎПИШ

Бу мавзуда икки ҳадис ва бир ҳодиса машҳур бўлган. Шунингдек,  бошқа ҳадислар ва мўътамад фиқҳ китобларида ҳам ишончли маълумотлар ҳам келтирилган.

ЯҲУДИЙЛАР НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҚЎЛ ВА ОЁҒИНИ ЎПИШГАН

عَنْ صَفْوَانَ بْنِ عَسَّالٍ رضي الله عنه قَالَ : ( قَالَ يَهُودِيٌّ لِصَاحِبِهِ : اذْهَبْ بِنَا إِلَى هَذَا النَّبِيِّ ، فَقَالَ صَاحِبُهُ : لَا تَقُلْ نَبِيٌّ ، إِنَّهُ لَوْ سَمِعَكَ كَانَ لَهُ أَرْبَعَةُ أَعْيُنٍ ، فَأَتَيَا رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَسَأَلَاهُ عَنْ تِسْعِ آيَاتٍ بَيِّنَاتٍ فَقَالَ لَهُمْ : (لَا تُشْرِكُوا بِاللَّهِ شَيْئًا ، وَلَا تَسْرِقُوا ، وَلَا تَزْنُوا ، وَلَا تَقْتُلُوا النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّا بِالْحَقِّ ، وَلَا تَمْشُوا بِبَرِيءٍ إِلَى ذِي سُلْطَانٍ لِيَقْتُلَهُ ، وَلَا تَسْحَرُوا ، وَلَا تَأْكُلُوا الرِّبَا ، وَلَا تَقْذِفُوا مُحْصَنَةً ، وَلَا تُوَلُّوا الْفِرَارَ يَوْمَ الزَّحْفِ ، وَعَلَيْكُمْ خَاصَّةً الْيَهُودَ أَنْ لَا تَعْتَدُوا فِي السَّبْتِ) قَالَ : فَقَبَّلُوا يَدَهُ وَرِجْلَهُ ، فَقَالَا : نَشْهَدُ أَنَّكَ نَبِيٌّ ، قَالَ : فَمَا يَمْنَعُكُمْ أَنْ تَتَّبِعُونِي ؟ قَالُوا : إِنَّ دَاوُدَ دَعَا رَبَّهُ أَنْ لَا يَزَالَ فِي ذُرِّيَّتِهِ نَبِيٌّ ، وَإِنَّا نَخَافُ إِنْ تَبِعْنَاكَ أَنْ تَقْتُلَنَا الْيَهُودُ ) .

رواه الترمذي (2733) ، والنسائي (4078) ، وابن ماجه (3705)  وصححه كثيرون ، كالحافظ ابن حجر في «التلخيص الحبير» (5/240) ، وابن الملقن في «البدر المنير» (9/48) ، والنووي في «المجموع» (4/640) ، و»رياض الصالحين» (حديث 889) .

Сафвон ибн Ассол розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Яҳудийлардан бири бошқасига: «Биз билан мана бу набий ҳузурига юр», деди.

Униси эса:  «Уни набий дема, буни  эшитиб  кўзлари ҳурсандчиликдан чақнаб кетмасин тағин», деб жавоб берди.

Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига боришиб, тўққиз очиқ мўъжиза ҳақида сўрашди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга ширк келтирманглар, ўғирлик қилманглар, зино қилманглар, Аллоҳ ўлдиришни ҳаром этган нафсни бесабаб қатл этманглар, гуноҳсиз кимсани қатлини истаб султон ҳузурида ёмонламанглар,  сеҳр билан машғул бўлманглар, рибо еманглар, покиза аёлларга фоҳишаликни туҳмат қилманглар, жанг майдонидан қочманглар, сиз яҳудийларга хоссатан гап шуки, шанба кунида (сизларга ман этилган нарсаларни қилиш ила)  ҳаддингиздан ошманглар», деб айтдилар.

Шунда ҳалиги икки яҳудий у зотнинг қўл ва оёғини ўпдилар ва:  «Сизнинг Набий эканингизга гувоҳлик берамиз», дейишди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларга:  «Менга эргашишингиздан сизларни нима ман қилмоқда?» – деб айтдилар.

Улар эса:  «Довуд алайҳиссалом Роббига зурриётларидан набийлик аримаслигига дуо қилган эди. Биз сизга эргашсак, яҳудийлар бизни ўлдиришидан қўрқаябмиз», деб айтишди.

Термизий (2733), Насоий (4078) ва ибн Можа (3705) ривоятлари.

Ушбу ҳадисни кўпчилик уламолар:  ибн Ҳажар «Талхисул ҳабир» (5/240) да, ибн Мулаққин  «Бадрул мунир» (9/48) да ва Нававий  «Мажмуъа» (4/640) ва «Риёзус солиҳин» (880-ҳадис) да «саҳиҳ» дейишган.

Имом Термизий бу ҳадисни  «Қўл ва оёқни ўпиш ҳақидаги ҳадислар боби» да келтирган.

Ибн Баттол айтади:  «Имом Молик: «Бу иш такаббурлик ёки шу иш қилинаётган кимсани улуғлаш маъносида бўлса макруҳдир», деган.

Аммо, инсон Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун бир кимсани дини, илми ва шарафи боис қўли, юзи ёки аврат бўлмаган бирон бир аъзосини ўпишининг зарари йўқдир ва бу жоиз иш». «Шарҳу Саҳиҳил Бухорий» (9/46).

Яъни,  эркаклар эркакларнинг ва аёллар аёлларнинг агар шунга лойиқ бўлишса қўли, боши ёки оёғини  Аллоҳга қурбат ниятида ва эҳтиром маъносида ўпишлиги жоиз.

Шайх Муборакфурий:  «Ушбу ҳадис бирон бир кимсанинг қўли ёки оёғини ўпиш жоиз эканига далолат қилади», деб айтган. «Туҳфатул Аҳвазий» (7/437).

Шайх Усаймин:  «Ушбу икки кимса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўл ва оёғини ўпишди. У зот эса бунга индамадилар. Бундан: шарафли ва олим инсоннинг қўли ва оёғини, шунингдек, ота-она ва шу каби эҳтиромли кимсаларнинг қўл ва оёғини ҳам ўпиш жоизлиги келиб чиқади. Зотан ота-онанинг бунга ҳақлари бор ва бу тавозеъ ҳамдир», деган. «Шарҳу Риёзус солиҳин» (4/451).

Бемазҳаблик йўлини тутган мусулмонлар учун мўътамад олимлардан бири бўлмиш шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймин кўплаб китоблар муаллифи ва бемазҳаблик йўналишининг муқтадоларидан бири ҳисобланади. Бу ердаги у кишининг қавли эса, “Ота-онанинг қўл ва оёғини ўпиш гуноҳ ёки ширк», дея айтаётганларнинг ўзларига раддия ўлароқ келтирилди.

САҲОБАЛАР РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҚЎЛ ВА ОЁҒИНИ ЎПИШГАН

عن أُمّ أَبَانَ بِنْتِ الْوَازِعِ بْنِ زَارِعٍ عَنْ جَدِّهَا زَارِعٍ – وَكَانَ فِي وَفْدِ عَبْدِ الْقَيْسِ – قَالَ : لَمَّا قَدِمْنَا الْمَدِينَةَ فَجَعَلْنَا نَتَبَادَرُ مِنْ رَوَاحِلِنَا فَنُقَبِّلُ يَدَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم ، وَرِجْلَهُ .

رواه أبو داود (5227).

Умму Абон бинт Возиъ ибн Зориъ бобоси Зориъдан ривоят қилишича у бундай деган: 

«Мадинага Абдулқайс қабиласи  элчилари билан келган чоғимизда уловларимизни боғлаб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўл ва оёғини ўпдик».

Абу Довуд ривояти. (5227).

Ушбу ҳадисни имом Абу Довуд  «Оёқни ўпиш боби» остида келтирган. Ибн Ҳажар «Фатҳул Борий» » (11/57) да «ҳасан», деган.

Баъзи уламолар  «Саҳобалардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқларини ўпиш собит бўлмаган, бу ҳақидаги хабарлар заиф», дейишади.

Бошқа уламолар эса бунга жавобан ушбу ҳасан ҳадисни ва буни қувватловчи юқоридаги ҳадисларни келтиришади.

ИМОМ МУСЛИМ ИМОМ БУХОРИЙ ОЁҒИНИ ЎПГАН

Ушбу ҳодиса ҳадис илмининг икки буюк имоми бўлмиш имом Бухорий ва имом Муслим ўрталарида бўлган.

Имом Муслим устози бўлмиш имом Бухорийнинг илмларига таҳсин айтиб, оёқларини ўпгани машҳурдир.

ففي «تاريخ بغداد» (13/102) عن أحمد بن حمدون القصار قال : سمعت مسلم بن الحجاج وجاء إلى محمد بن إسماعيل البخاري فقبَّل بين عينيه ، وقال : دعني حتى أقبِّل رجليك ، يا أستاذ الأستاذين ، وسيد المحدثين ، وطبيب الحديث في علله .

Аҳмад ибн Ҳамдун Қассор айтади: 

«Муслим ибн Ҳажжож, Муҳаммад ибн Исмоил ҳузурига келиб: «Эй устозлар устози, муҳаддислар саййиди ва  ҳадис иллати табиби бўлмиш зот. Изн беринг оёқларингизни ўпайин», деди. «Тарихи Боғдод» (13/102).

وفي «تاريخ دمشق» (52/68) :

فقبَّل بين عينيه ، فقال : دعني حتى أقبِّل رجليك ، يا أستاذ الأستاذين ، وسيد المحدثين ، وطبيب الحديث.

«Тарихи Димашқ» (52/68) да эса икки кўзи ўртасидан ўпиб,  «Эй устозлар устози,  муҳаддислар саййиди ва ҳадис табиби.  Изн беринг, оёқларингиздан ўпайин», дея келтирилган.

Ҳофиз ибн Ҳажар ушбу хабар ҳақидаги устози ҳофиз Ироқийнинг  «Заиф ривоят» деган сўзларига раддия ўлароқ «Бу ривоят бир неча тариқа ила саҳиҳдир», деган.

ФАҚИҲЛАР НАЗДИДА МЎЪТАБАР ИНСОНЛАР ВА ОНА ҚЎЛ ВА ОЁҒИНИ ЎПИШ ЖОИЗДИР

Ҳанафий мазҳабининг мўътамад китобларининг деярли барчасида ота-она ва эҳтиромли кишилар қўли, боши ва оёғини ўпишликни жоиз дейилган.

Ҳанафий мазҳаби фиқҳидаги мўътабар китоб бўлмиш ибнул Обидин раҳимаҳуллоҳнинг «Раддул мухтор» китобида имом Байҳақий «Шуъабул иймон» да ривоят қилган ушбу ҳадисни келтирилган:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким онасининг оёғини ўпса, гўёки жаннат устунларини ўпибди, деб айганлар».

Шунингдек, ушбу китобнинг 9-жилд, «Китобул ҳазр ва ибоҳа» бўлими 627- бетида қуйидагича келтирилади:

قال الإمام العيني: فعلم إباحة تقبيل اليد والرجل والرأس والكشح كما علم من الأحاديث المتقدمة إباحتها على الجبهة، وبين العينين وعلى الشفتين على وجه المبرة والإكرام

Имом Айний айтади: Бизга  юқорида келтирилган ҳадислардан  пешонадан ўпиш мубоҳлиги, шунингдек, қўл, оёқ, бош  кабиларни ҳам ўпиш мубоҳ экани маълум бўлди. Ва ҳурмат-у икром тариқасида икки кўз ўртасидан (яқинларини) ва лаблардан (эр ўз аёлини)  ўпиш ҳам мубоҳдир.

 وقال الطحطاوي في حاشيته على مراقي الفلاح (حنفي)(1/216) – بعد أن ذكر أدلة جواز تقبيل اليد- فعلم من مجموع ما ذكرنا إباحة تقبيل اليد والرجل والكشح والرأس والجبهة والشفتين وبين العينين ولكن كل

ذلك إذا كان على وجه المبرة والإكرام وأما إذا كان ذلك على وجه الشهوة فلا يجوز إلا في حق الزوجين.

Имом Таҳтовий  «Ҳошияту Мароқил фалаҳ» (1/216) да қўлни ўпишликка далиллар келтиргач бундай дейди: «Бизлар зикр этган барча далиллардан қўл,  оёқ,  биқин,  бош,  пешона,  лаблар ва икки кўз орасидан ўпиш мубоҳ экани маълум бўлди. Аммо, буларнинг барчаси эҳтиром-у икром жиҳатидан бўлса жоиз. Агар бу амаллар шаҳват юзасидан бўлса, фақатгина эр-хотинлик ҳаққидагина жоиз, бундан бошқаларда эса ножоиздир».

ЭҲТИРОМЛИ КИШИЛАРНИНГ ҚЎЛ, ОЁҚ ВА БОШИДАН ЎПИШ ЖОИЗЛИГИГА БОШҚА ДАЛИЛЛАР

ما رواه البزار (4450) ، وابن الأعرابي في «القبل والمعانقة» (43) ، وأبو نعيم في «دلائل النبوة» (291) ، وابن عساكر في «تاريخه» (4/365-366) من طريق حبان بن علي ، قَال : حَدَّثنا صَالِحُ بْنُ حَيَّانَ ، عَنْ عَبد اللَّهِ بْنِ بُرَيدة ، عَن أَبيهِ ، رَضِي اللَّهُ عَنْهُ : » قَالَ جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيه وَسَلَّم فَقَالَ : أَرِنِي آيَةً قَالَ: ( اذْهَبْ إِلَى تِلْكَ الشَّجَرَةِ فَادْعُهَا ) ، فَذَهَبَ إِلَيْهَا فَقَالَ : إِنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيه وَسَلَّم يَدْعُوكِ ، فَمَالَتْ عَلَى كُلِّ جَانِبٍ مِنْهَا حَتَّى قَلَعَتْ عُرُوقَهَا، ثُمَّ أَقْبَلَتْ حَتَّى جَاءَتْ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيه وَسَلَّم ، فَأَمَرَهَا رَسُولُ اللَّهِ أَنْ تَرْجِعَ ، فَقَامَ الرَّجُلُ فَقَبَّلَ رَأْسَهُ وَيَدَيْهِ وَرِجْلَيْهِ وَأَسْلَمَ » .

Абдуллоҳ ибн Бурайда розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:  «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига бир киши келиб:

– Менга бир мўъжиза кўрсатинг, деди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

– Анави дарахт олдига бориб уни чақир, дедилар.

У кимса дарахт олдига бордида:

– Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чақирмоқдалар, деди.

Шунда ҳалиги дарахт томирлари билан қўпорилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига келди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дарахтни жойига қайтишга амр этдилар.

Ҳалиги кимса эса ўрнидан туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келди ва бошлари, қўллари ва оёқларидан ўпди.

Боззор (4450),  Абу Наъим» «Далолилун нубувва»,(291),  Ибн Асокир  «Тарих»,  (4/365), да ривоят қилишган.

قال البخاري رحمه الله – في «الأدب المفرد» (676) :

حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ الْمُبَارَكِ قَالَ: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ حَبِيبٍ قَالَ: حَدَّثَنَا شُعْبَةُ قَالَ: حَدَّثَنَا عَمْرٌو، عَنْ ذَكْوَانَ، عَنْ صُهَيْبٍ قَالَ: » رَأَيْتُ عَلِيًّا يُقَبِّلُ يَدَ الْعَبَّاسِ وَرِجْلَيْهِ » .

Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича у зот бундай деб айтган:  «Мен Алий (розияллоҳу анҳу) ни Аббос (розияллоҳу анҳу) нинг қўл ва оёқларини ўпаётганини кўрдим». Имом Бухорий  «Адабул муфрад»,  (676) да, ривоят қилган.

ХУЛОСА

Ислом динида Набийлар,  саҳобийлар, салаф олимлар,  аҳли илмлар ва шунингдек, ҳурматли бўлган барча инсонларга эҳтиром кўрсатилади. Бу эҳтиром сифатида уларнинг қўллари, боши ва оёғини ўпиш жоиздир. Аммо, ушбу иш қилинмаса ҳам ҳеч бир зарари йўқ.

Мақоладан мақсад, эҳтиромли кимсаларнинг қўл ва оёқ ёки бошқа узвларини ўпишнинг жоизлиги ҳукми баёнидир. Бизнинг диёрларда урф бўлмаган ушбу одатни кимдир қилаётганини кўриб қолинса, ундан нафратланиш, таъна қилиш ва айблашдан сақланиш лозим.

Тўғри, ушбу ишни қилиш шарт ва лозим эмас, лекин мазкур  ишни ниятни тўғри қилган ҳолда, Аллоҳ ризосини истаб қилинса жоиздир.

Аммо бирон бир иши ёки ҳожати битиши, бировларга ёқиш маъносида қилиш эса макруҳ дейилган.

Бинобарин, биз юқорида келтирган далилларга асосланиб айтамизки,  эҳтиромли кишилар,  хоссатан, ота-оналарнинг қўл ва оёқларини ўпиш жоиздир.

Суннатуллоҳ  АБДУЛБОСИТ

3777 марта ўқилди

Мақолалар

Top