Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: Энг зўр қобилиятлар ҳам бекорчилик сабаб сўнади

Дўстлари билан тортишганлар душманлари билан жанг қила олмаслар.

Салоҳиддин Айюбий

***

Ақлли одам доимо буюк кишилар синовидан ўтган йўлни танлаши ва   энг ажойиб шахсларга тақлид қилиши керак, чунки у мабодо ўша буюклик    даражасига кўтарила олмаган тақдирда ҳам ҳар нечук, оз бўлсада, унинг        ёғдусидан баҳраманд бўлади.

Н.Макиавелли

***

Aёл кишига энг ҳаққи кўп киши эрдир, эркак кишига энг ҳаққи кўп киши – онасидир.

Илм бир чироқдурким, сени роҳат ва фароғатга ҳеч бир захматсиз етказади.

Абу Лайс Самарқандий

***

Ўтган ҳар куним - дарс, учратган ҳар бир инсоним муаллимимдир.

Солиҳа аёл ота-онаси учун фахр, эри учун хазина, фарзандлари учун ибратдир.

Олимларнинг ишларига жоҳиллар аралашса аҳмоқлар сони ортади.

Обиднинг ибодати нафсини, одилнинг адолати оламни ислоҳ етар.

Араб халқ ҳикматларидан

***

Мол зиқналарнинг, қурол қўрқоқларнинг, раҳбарлик заифларнинг қўлига тушса, ишлар бузилади.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоху анҳу

***

Умр ўтказишнинг иккита усули бор. Биринчиси, гўё ҳеч қандай мўжиза йўқдай яшаб ўтиш. Иккинчиси, ҳаётдаги ҳамма нарса мўжиза эканига ишониб яшаб ўтиш.

 

Aлберт Ейнштейн

***

Энг зўр қобилиятлар бекорчилик сабаб сўнади.

 

Мишел де Монтен

***

Одамни барбод қилиш учун кўп нарса шарт эмас, шунчаки у қилаётган иш ҳеч кимга керак эмаслигига уни ишонтириш лозим, холос.

 

Фёдор Достойевский

 

Манбалар асосида Саидаброр Умаров тайёрлади

2006 марта ўқилди

Мақолалар

Top