muslim.uz

muslim.uz

Понедельник, 01 Ноябрь 2021 00:00

Имомлар тақдирланди

Бугун, 2021 йил 1 ноябрь куни Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозилиги мажлислар залида “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасига 2021 йил учун обунани уюшқоқлик билан ташкил этган энг фаол шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда отинойиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Анжуман, одатдагидек, Қуръони карим тиловати билан бошланди.

Йиғилишни Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Шамсиддин Баҳауддинов кириш сўзи билан очиб, имом-хатиблар ва отинойиалр олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталди.

Йиғилишда нашриёт Даврий нашрлар бўлими мудири Толибжон Низомов мазкур нашрларга обунани 2022 йил учун янада кўпроқ ташкил этиш, халқимизга маърифат улашиш, зиё тарқатишда  нашрларнинг аҳамияти тўғрисида сўз юритди. Ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, янги очилаётган масжидлардан фотосуратлар, жойлардан мақолалар уюштиришга келишиб олинди.

“Ҳидоят” журнали ва “Ислом нури” газетасининг қорақалпоқча иловаларига масъул Юсуф Сабуров ҳам тизимдаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида имом домлалар билан маслаҳатлашиб олди.

Йиғилиш сўнгида обунани уюшқоқлик билан ташкил этаётган шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда отинойилар  “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Тадбирдан сўнг меҳмонлар Нукус шаҳрида янгидан бунёд этилаётган иккита масжиднинг қурилиши жараёнлари билан танишди. Аллоҳнинг байти тез ва қисқа фурсатда мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилишини Яратгандан сўраб, хайрли дуолар қилинди.

 

 

 

 

Т.НИЗОМОВ

Нукусдан махсус

Понедельник, 01 Ноябрь 2021 00:00

Ҳижрат нима?

Муҳаммад Аюб Фахриддинов

 

Муҳтарам диний-маърифий йўналишда қалам тебратиб, ижодини ривожлантираётган қалам аҳли бир неча йиллардан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Сарҳисоб» танловининг ҳудудий босқичига ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугашига оз қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 январидан 2021 йилнинг 1 ноябргача газета ва журналларда босилган, радио орқали эфирга узатилган, телевидениеда кўрсатилган ва Интернет тармоғида эълон қилинган материаллар 2021 йилнинг 10 ноябрига қадар қабул қилинади.

Ҳудудий босқич ғолиблари республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади.

Танловнинг ҳудудий босқичи 20 ноябргача ўтказилиши кўзда тутилган.

Республика босқичи ғолиблари ҳудудий босқичда ғолиб чиққан иштирокчилар орасидан ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов асосида сараланади. Танлов ғолиблари ОАВда эълон қилинади.

Fолиб махсус диплом ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.

Танловда иштирок этувчиларнинг материаллари ҳар бир ҳудуд бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудий вакилликларига топширилади.

 

Мурожаат учун маълумотлар:

Андижон вилояти  (74) 228-01-58

Бухоро вилояти  (65) 224-40-51

Жиззах вилояти  (72) 223-85-30

Навоий вилояти  (36) 225-17-47

Наманган вилояти  (69) 226-10-01

Самарқанд вилояти  (66) 235-34-18

Сирдарё вилояти  (67) 227-23-00

Сурхондарё вилояти  (76) 225-52-00

Фарғона вилояти  (73) 226-72-44

Хоразм вилояти  (62)  228-44-38

Тошкент вилояти  (95) 142-14-54

Тошкент шаҳри  (71)  235-22-21

Қашқадарё вилояти  (75) 225-56-32

Қорақалпоғистон Республикаси  (61) 229-02-64

«Сарҳисоб» танловида иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Шу йил 28 октябрь куни Фарғона вилояти "Тадбиркор уйи" биносининг мажлислар залида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Абу Мансур Мотуридийнинг Қуръони карим тафсирига бағишланган “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг таржима қилинган 30-жузи тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев, вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Хатамов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази мутасаддилари ҳамда имом-хатиблар иштирок этди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими Т.Эвадуллаев юртимизда ислом оламида катта обрў ва эътиборга эга бўлган аждодларимиз Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий каби алломалар ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш борасида олиб борилаётган ишлар, жумладан, улуғ аждодларимизнинг ҳадис, ақида ва калом илмига оид асарларининг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш юзасидан мазкур марказ томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб берди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими Т.Эвадуллаев ўз нутқида Имом Абу Мансур Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” китоби Қуръон тафсирига оид асар бўлиб, ислом оламида катта мавқеъга эга бўлган тафсирлар сирасидан экани, бу асар ўз даврида баъзи адашган ақидавий оқимларни Қуръон маъноларини бузиб талқин қилишдек ботил таржималарига раддия ўлароқ, ишончли манба бўлгани, ҳамда асарни таржима қилиш билан боғлиқ жиҳатлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев, Қўқон шаҳар "Саодат" масжиди имом-хатиби Иброҳимжон домла Қодиров, Марғилон шаҳар "Робия ҳожи она" масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Файзуллаев ва бошқалар сўзга чиқиб, мазкур асарнинг яралиш тарихи, бошқа асарлардан унинг фарқли жиҳатлари ҳамда унинг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида сўз юритиб, ушбу асарни она тилимизга таржима қилишда жонбозлик кўрсатганларга миннатдорчилик изҳор қилиб, улар ҳақига дуо қилдилар.

Тақдимот давомида юртимиз ва ислом оламидаги машҳур уламоларнинг асар ҳақидаги мулоҳазалари акс этган видеоролик намойиши ҳам тақдим этилди.

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Понедельник, 01 Ноябрь 2021 00:00

Мавлид маросими

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Видеолавҳалар

Top