www.muslimuz

www.muslimuz

Бугун, 23 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Убай ибн Каъб" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларимизнинг гўзал қироатлари ва Муфтий ҳазратларининг барчага манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

#жума #муфтий

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

 Бугун, 22 июнь куни Макка шаҳридаги “Laba Darna” меҳмонхонасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Тошкент Ислом институти ректори Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Бухоро вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Отабек домла Авезов Бухоро ва Навоий вилояти зиёратчиларига ҳаж ибодати рукнлари, фазилатлари ва сафарга оид масалалар юзасидан суҳбат қилиб берди.

 Жалолиддин домла маърифий суҳбат давомида зиёратчиларга ҳaж ибoдaтининг фapзлapи: эҳром, аpафoтдa тypиш, тaвoфyл ифoзa қилиш; ҳажнинг вoжиблapи: Сaфo вa Mapвa тeпaликлapи opacидa caъй қилиш, Мyздaлифaдa тypиш, тoш oтиш, сочни олдириш ёки қисқартириш, тaвoфyл видo килиш, қypбoнлик cўйиш, ҳажнинг cyннaтлapи: эҳромгa киpиш yчyн ғycл қилиш, эҳромгa киpиш пaйтидa xyшбўйлик cypтиш, лaббaйкa aйтиш кабилар ҳақида батафсил тушунтириб бердилар.

Учрашув асносида зиёратчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Маълумот учун, Маккаи мукаррамада ҳаж амалларини адо этишга тайёргарлик кўраётган зиёратчиларга таниқли уламолар, имом домлалар ва гуруҳ раҳбарлари томонидан маърифий суҳбатлар давом эттирилмоқда.

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

Шавкат Мирзиёев:
“Мана, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Қатардаги Халқаро мусулмон уламолар кенгашига аъзо бўлганлари, барчамизга мамнуният бағишлайди.

Буям ўтган даврда диний-маърифий соҳада олиб борган ислоҳотларимизнинг халқаро эътирофи, халқимизнинг Ислом дини ривожига қўшаётган ҳиссасига берилган яна бир юксак баҳо, десак тўғри бўлади" - деди учрашувда.

Манба

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

#Муфтий #Халқаро_мусулмон_уламолар_кенгаши

 

9 ёшдаги фарзандим математикага умуман қизиқмас эди. Фақатгина қизиқмаса ҳам майли эди, у борган сари математика фанини ёмон кўриб қола бошлади. Фарзандимнинг математикани ёқтирмаслиги унинг бошқа фанларга бўлган муносабатига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Борган сари баҳолари пасайиб кета бошлади.

Бу муаммонинг муолажасида узоқ ўйланганимдан кейин менда бир фикр пайдо бўлди: фарзандимга тижоратни ўргатишга қарор қилдим.

Ёзги таътил яқинлашаётган кунларнинг бирида фарзандимни ҳар-хил ширинликлар, ўйинчоқлар сотиладиган дўконга олиб бордим. Ҳали болалиги тарк этиб улгурмаган ўғлимнинг юзида пайдо бўлган табассумдан унинг ичида “Дадам менга ўйинчоқ олиб берадилар, ўртоқларимга кўрсатиб мақтанаман”, деган ўйлар ўтаётганини пайқаш қийин эмасди. Кейин ўғлимга “Ўғлим, мана, хоҳлаган ўйинчоқларингни танлаб ол. Мен уларни сенга олиб бераман. Кейин сен уларни ўртоқларингга сотасан”, дедим. Аввалида ўғлим ҳайрон бўлиб бир муддат ўйланиб қолди. Кейин таклифим унга ҳам маъқул тушиб ўйинчоқларни бирма-бир танлай бошлади.

Уйга келганимиздан сўнг қайси ўйинчоқни қанчадан сотиб олгани, энди ўртоқларига қанчадан сотиши ҳақида мен билан маслаҳат қилди. Уни кўриб кўзларим қувнарди. Чунки бир тарафдан ўғлим билан кўп вақтимни ўтказаётганимдан хурсанд бўлсам, бошқа тарафдан унинг ҳисоб-китобларга ўта нозик ёндашаётгани, фойда-зарарни тўғри чамалаётгани мени қувонтирарди.

Шу тахлит сотиб олган ўйинчоқларимизни ўғлим ҳар куни битта-иккитадан қилиб ўртоқларига сотиб келарди. Кечқурун ишдан келганимда иккаламиз кўрган фойдасини ҳисоб-китоб қилардик. Кўрган ҳамма фойдаси ўзига бўлишини айтганим учун фарзандим ишига ўзгача меҳр билан ёндашарди. Шу орада фарзандим ҳисоб-китобга ҳам уста бўли қолди. Энди нархларини мен эмас, ўзи мустақил белгилаб сотадиган бўлди. Бутун ёз бўйи шу иш билан машғул бўлди. Албатта дарслари ҳам қолиб кетмади.

Янги ўқув йили бошланиб 4-синфга ўтгач, математика фанидан аъло баҳолар ола бошлади. Бунда ёз бўйи қилган тижорати давомида математиканинг асоси бўлган бўлиш, кўпайтириш, қўшиш ва айириш амалларини яхши ўзлаштиргани қўл келган бўлса, не ажаб. Математикадаги фаоллиги сабаб бошқа фанларга ҳам бефарқ бўлмади. Чунки бола психологияси бир фандан яхши ўқиса, албатта бошқа фанлардан ҳам яхши ўқий олишини тақозо қилади. Ўқув йили охиригача бошқа фанлардан ҳам аълочилар сафига қўшилди, алҳамдулиллаҳ.

Демак, фарзандаларимизни биргина фандан, айниқса математика каби аниқ фанлардан яхши ўқишига эриша олсак, бу уларнинг бошқа фанлардан ўқишига ва умуман олганда ҳаётдаги фаоллигига ижобий таъсий қилмасдан қолмас экан.

Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг

Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ” китобидан

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Камронбек Ислом таржимаси.

 

  1. Ҳажни ният қилиб эҳромга кирган зиёратчилар талбия айтиб Минога йўл оладилар.
  2. Минога чиқиб кетишдан олдин энг зарурий буюмлар олинади. Мино водийсига кетаётганда оддий уст бош олиб олинади. Ҳайит куни эҳромдан чиққандан кейин яна икки кун Минода тунаш учун керак бўлади;
  3. Аёллар эҳром ҳолатида бошларини ёпадилар, юзлари, бармоқлари эса очиқ бўлади. Кўйлаклар гулсиз, сидирға, ичи кўринмайдиган, ўзига атрофдагиларни жалб қилмайдиган даражада бўлиши талаб этилади.
  4. Сочлар доимо рўмол тагида бўлиши керак. Сочлар ибодат чоғида халақит қилмаслиги учун турмакланади ёки бирор нарса билан боғлаб олинади. Ҳаж ва умра қилувчи аёл-қизлар пардозланмайди.
  5. Аёллар талбияни махфий, яъни паст овозда айтадилар. “Лаббайкаллоҳумма лабайк, лаббайка лаа шарийка лака лаббайк. Иннал ҳамда вал-неъмата лака вал мулк, лаа шарийка лак”.
  6. Минодан Арофатга борилади, Арофатдан Муздалифага борилади. Муздалифадан Минога қайтиб, катта Ақабага борилади ва шайтонга тош отиш амали бошланади. Биринчи тошни отиш билан «лаббайка» айтиш тўхтатилади.
  7. Ўзи тош ота олмайдиганлар: беморлар, кексалар ўрнига вакиллари тош отса бўлади.
  8. Тош отиб бўлгандан кейин аёлларнинг соч учидан бир бармоқ бўғини (2,5–3 см.) узунлигида соч кесилади. Сочи умуман йўқ ёки бор бўлса ҳам 3 см.га етмайдиган аёллар бошига қайчини юргизиб қўйишлари кифоя қилади.
  9. Ҳайитнинг учинчи куни аср намозига қадар ҳажнинг яна бир улкан рукни, яъни фарзи бўлган тавофи ифозани адо этишга киришилади.
  10. Каъбани айланиш – тавофни 7 марта қилади, 1 ёки 2 марта тавоф қилиб, бутунлай тарк этиш мумкин эмас.
  11. Тавоф вақтида таҳорат кетиб қолса, таҳоратни янгилайди ва тавофни келган жойидан давом эттиради.
  12. Тавоф вақтида зиёратчилар кўп бўлса, аёллар ҳажарул асвадга яқинлашишга ҳаракат қилмасликлари керак.
  13. Саъй бошлашда Сафодан  Марвагача 1 саъй, Марвадан Сафогача 2 саъй ҳисобланади. 1 та ёки 2 та саъй қилиб кетиб қолинмайди. Сафо ва Марвадаги саъй 7 марта бўлади.
  14. Сафо ва Марва саъйи асносида (икки яшил устун орасида) аёллар югурмайди.
  15. Эҳром вақтида ҳеч ким билан талашмайди, ҳеч кимнинг ҳақига хиёнат қилмайди.
  16. Эҳромда ҳидли хушбўйликлардан эҳтиёт бўлиш мақсадида Каъба атрофида айланаётганда қўлларни Каъбага суртмаслик талаб этилади.
  17. Эҳромда атир совун, нам салфетка, мушк анбар, ҳидли тагликлар, косметикалар ишлатиш мумкинмас.
  18. Бирор ўсимликнинг баргини юлиш, ҳидлаш мумкин эмас.
  19. Жониворларга озор берилмайди.
  20. Аёллар эҳромда кийимларини алмаштиришлари мумкин.
  21. Дунё нафсидан узилиб, фақат зикр билан машғул бўлади.

"Ҳажга кетаётган аёлларга тавсиялар" рисоласидан

Сторінка 24 з 674
Top