www.muslimuz

www.muslimuz

 Ушбу амал Қурбон ҳайитнинг 1, 2, 3- кунлари  амалга оширилади.

#haj2023
#qurbon_hayiti

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar

Диёримизнинг бир гуруҳ уламолари муборак Қурбон ҳайити арафасида дунёнинг бир неча мамлакатларига ташриф буюриб, у ерда ватандошлар билан бирга ҳайит намозини адо этдилар. Шунингдек, хорижда ўқиш ёки меҳнат қилиш каби мақсадлар билан вақтинча бўлиб турган мамлакатимиз фуқароларига байрамона кайфият улашиш мақсадида ва уларни қизиқтирган мавзулар юзасидан ўтказилган суҳбатларда иштирок этдилар.

Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев, Андижон вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Сулаймонов, Тошкент шаҳридаги “Файзи ота” масжиди имом-хатиби Мирзатилло домла Алихонов, “Ал Ҳудайбия” масжиди имом-хатиби Муродилла домла Хуназаров, Тошкент вилоятидаги “Абу Бакр Сиддиқ” масжиди имом-хатиби Нурали домла Мавлонов Россияда; Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси ўринбосари Баҳрамиддин домла Разов, Тошкент шаҳридаги “Абу Бакир Қаффол Шоший” жоме масжиди имом-хатиби Мирзаниёз домла Ражабий, "Яккасарой" жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Ташанов ҳамда “Аҳмаджон қори” масжиди имом ноиби Қудратилла домла  Сиддиқметовлар Қозоғистонда, Тошкент шаҳри Олмазор тумани бош имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов, Самарқанд вилоятидаги “Намозгоҳ” масжиди имом-хатиби Қамариддин домла Баҳриевлар эса АҚШда ватандошларимизга илмий суҳбатлар қилиб беришди.

Шунингдек, мазкур суҳбатлар асносида ватандошларимиз ўзларини ўйлантирган саволларга батафсил жавоб олишди. 

Сафар тафсилотларини кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @diniysavollar

Бугун, 30 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Исломобод" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларимизнинг гўзал қироатлари ва Муфтий шайх ҳазратларининг барчага манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

#жума #муфтий

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar

Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари номига ва юртимиз мўмин-мусулмонларига хориждаги бир қатор диний идоралар раислари, нуфузли ташкилотлар раҳбарлари ва дипломатик корпуслар вакилларидан эзгу тилаклар билдирилган самимий табриклар келмоқда.

Жумладан, қуйидаги муфтийлар ва элчилар номларидан келган:
– Россия Федерацияси мусулмонлар диний бошқармаси, Россия муфтийлар кенгаши раиси, муфтий Шайх Равиль Ғайнутдин;
–Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхул ислом Аллоҳшукур Пошозода;
– Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули Утпинов;
– Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев;
– Тожикистон ислом маркази раиси, муфтий Саидмукаррам Абдуқодирзода;
– Россия марказий диний идораси раиси, муфтий Шайх Талъат Тожиддин
– Россия мусулмонлари диний жамоасининг раҳбари, Москва муфтийси Альбир ҳазрат Крганов;
– Санкт-Петербург ва Россиянинг Шимоли-Ғарбий минтақаси мусулмонлари Диний бошқармаси раиси Муфтий Ҳазрат Панчеев;
– Сурия Вақфлар вазирлиги;
– Саудия Арабистони, Кувайт ва Фаластин каби давлатлар элчилари номидан табриклар келди.

? Қутловлар келиши давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

#haj2023
#aхборот_24

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

Сторінка 16 з 674
Top