МАҚОЛА

Миссионерлик – миллат ва дин кушандаси
Ҳозирга ахборот алмашуви ривожланган, дунёнинг хоҳлаган жойидан туриб хоҳлаган кишига ахборот етказиш имкони бўлган бу даврда муқаддас динимизни туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш Ислом маданиятининг эзгу-ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда.
 
Бир неча диний экстремистик оқим ва йўналишлар фаолияти тобора кескинлашиб бораётган бир даврда муқаддас Ислом динимизга ва миллий маънавиятимиз ҳамда қадриятларимизга раҳна солишга уринаётган ноисломий йўналишлардан бири бу Миссионерлик йўналишидир. 
 
Миссионерлик тўғрисида сўз очганда, аввал унинг келиб чикиши ва ривожланиши даврига тўхталиб ўтиш лозим бўлади.
 
“Миссионерлик” тушунчаси умумий маънода бирор динга эътиқод қилувчи халқлар ўртасида бошқа динни тарғиб қилиш маъносини англатади. Миссионерлик, асосан христианлик динига хосдир. Бундай ҳаракат христианлик дини қадимий Византия империясининг давлат дини сифатида эълон қилинган даврдан буён амалга оширилиб келмокда. Христиан руҳонийлари даставвал миссионерлик ҳаракатини Европа ва Яқин Шарқдаги кўпхудоликка эътиқод қилиб келган аҳолини яккахудоликка даъват қилиш байроғи остида олиб бордилар. Шу тариқа IVасрда пайдо бўлган христиан миссионерлиги XIII-XVI асрларда Ҳиндистон, Хитой, ва Японияга кириб борди.
Католик черковида эса миссионерлик Испания ва Португалия империялари ташкил топгач (XIII-XVIасрлар) да тараққий этди.
 
Миссионерлик ҳаракати Буюк Рим империясига янги ерларни ўзлаштиришга катта ёрдам берди. Католик миссионерлигига рахбарлик қилиш учун папа Григорий XV 1662 йилда “Диний тарғибот конгрегацияси” ни таъсис этди.
XIX асрга келиб эса миссионерлик янгидан фаоллашди.Ушбу ҳаракат вакиллари бўлган миссионерлар ўз фаолиятларини Африкада кенг тарзда ёйиб, ўз мамлакатларининг сиёсатини ўтказишга ёрдам бердилар.
 
Миссионерларнинг турли давлатлар, жумладан, Марказий Осиё минтақаси мамлакатларида олиб бораётган фаолияти христианликни тарғиб қилишда махсус адабиётлар, аудио ва видеокассеталарни маҳаллий тилларда тайёрлаш ва бепул тарқатиш масалаларига эътибор қаратадилар.
 
Юқоридаги каби мисолларни яна давом эттириш мумкин. Аммо шуларнинг ўзи ҳам миссионерлик ҳаракати турли дин вакиллари ўртасида ҳамда мусулмонлар орасида динлараро ва миллатлараро низоларни келтириб чиқаришга замин яратиш мумкин эканлигига далолат беради.     
 
Хулоса қилиб айтганда бугунги кунда миссионерлик ҳаракати инсонлар орасида ҳамда баъзи-бир ёшларимиз нигоҳида  диний мутаассибликнинг ўзига хос кўриниши сифатида намоён бўлмоқда десак асло муболаға бўлмайди.   

Л.Олимов
Китоб туман бош имом хатиби

Read 950 times

Мақолалар

Top