www.muslimuz

www.muslimuz

Макка шаҳридаги “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида Тошкент ислом институтининг катта устози Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов ҳамда Фатво маркази директор ўринбосари Ғуломиддин домла Холбоев муборак ҳаж ибодатини адо этиб юртимизга қайтиш арафасидаги бир гуруҳ ҳожилар билан "Ҳожилик мақоми ва масъулияти" мавзусида суҳбатларни давом эттирмоқдалар.

Суҳбат давомида улуғ ҳаж ибодатига етказгани учун Ҳақ таолога шукрда бардавом бўлиш, ҳожилик мақомига муносиб бўлиш учун ибодатларни ихлос билан адо этиш, одамлар билан ўзаро муомалада гўзал одобли бўлишга ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидланди.

Шу билан бирга, уламолар ҳожилар машаққат чекиб қилинган ибодатлари мукаммал бўлиши учун умр бўйи ҳаракатда бўлиши, хусусан, ибодат ва яхши амалларни кўпайтириш, қўни-қўшни, маҳалласи ва қавми-қариндошлари билан чиройли муносабатда бўлиб, атрофдагиларга намунали ва тартиб-интизом билан ўрнак бўлиши, бева-бечоралар, ногиронлар ва касалманд кишилар ҳолидан хабардор бўлиб, ён-атрофидагиларга насиҳат қилиб, яхшиликка буюриш, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлашга ўз ҳиссаларини қушишлари лозимлиги уқтирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро биология ва математика олимпиадаларида совриндор бўлди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонлик ўқувчилар 10-18 июл кунлари Aрманистонда ўтказилган 33-Халқаро биология олимпиадасида қатнашди. Дунёнинг 64 давлатидан 256 нафар ўқувчи қатнашган мазкур олимпиадада Тошкент педиатрия институти академик лицейи ўқувчиси Aзиза Aбдувалийева бронза медалини қўлга киритди.

Шунингдек, 6-16 июль кунлари Норвегиянинг Осло шаҳрида ўтказилган 63-Халқаро математика олимпиадасида ҳам ўзбекистонлик ўқувчи медалга эга чиқди. Дунёнинг 104 та давлатидан 589 нафар ўқувчи қатнашган мазкур Олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қилган Қоракўл Халқаро математика мактаби ўқувчиси Лазизбек Ражаббойевга бронза медали насиб этди.

Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.
Бронза медали учун ўқувчига 60 млн. сўм, унинг ўқитувчисига эса 45 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Португалияда ўтказилган 32-Халқаро биология олимпиадасида дунёнинг 76 давлатидан 304 нафар иқтидорли ўқувчилар иштирок этган бўлишига қарамай, улар орасида ТПТИ академик лицейи 1- босқич ўқувчиси Азиза Абдувалиева ҳам бор эди. У мазкур олимпиаданинг олтин медалини қўлга киритган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

✅ Бугун, 14 июль куни соат 21:10 да Жидда-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтувчи биринчи авиарейс Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келади. Унда Тошкент шаҳрининг 1, 2, 3, 4-гуруҳ зиёратчилари она-Ватанга қайтадилар.

❗️ Кутиб олувчилар диққатига!
Ҳожиларни уйларига кузатиш Тошкент шаҳридаги ? “Новза” масжидидан амалга оширилади.
? Махсус автобуслар зиёратчиларни Тошкент халқаро аэропортидан “Новза” масжидига етказади.

✅ Эслатиб ўтамиз, эртага 15 июль куни соат 21:10 да Жидда-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтувчи 2-авиарейс Тошкент халқаро аэропортига етиб келади. Унда Тошкент шаҳрининг 5, 6, 7, 8-гуруҳ зиёратчилари она-Ватанга қайтадилар.

? Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг ҳажини мабрур қилиб, эсон-омон юртимизга келишини насиб айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Сторінка 5 з 605

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top