Янгиликлар

Қатарда халқаро Қуръони карим мусобақаси

Қатар давлатидаги Қуръони карим бўйича “Шайх Жосим ибн Муҳаммад ибн Соний” мусобақаси ташкилий қўмитаси 2016 йилнинг 27 ноябридан 6 декабрига қадар пойтахт Доха шаҳрида ўтказиладиган халқаро Қуръони карим мусобақасини ўтказишга тайёргарчилигини якунлади.

Мусобақа иштирокчилари турли давлатлардан Доха шаҳрига ташриф буюришни бошладилар, иштирокчилар якшанба 27 ноябрь кунига қадар Дохада ҳозир бўлишлари лозим.

Мусобақада Осиё, Африка ва Европа қитъасидаги  21 давлатдан 37 нафар иштирокчи қорилар ғолиблик совринларини қўлга киритиш учун-рақобатлашади.

“Биринчиларнинг-биринчиси” деб номланган мазкур халқаро Қуръони карим мусобақасида 21 давлат, булар Саудия Арабистони, Миср Араб Республикаси, Фаластин, Жазоир, Тунис, Иордания, Кувайт, Қатар, Сомали, Ливия, Судан, Баҳрайн, Марокаш, Мавритания, Бангладеш, Нигерия, Чад, Мали, Туркия, Малайзия ва Камерун давлатлари қорилари ўзаро рақобатлашади.

Мазкур мусобақани ўтказишдан Аллоҳ азза ва жалланинг Китобини эъзозлаш, ёшларда Қурони каримни ёдлаш ва маъноларини англашга қизиқишни орттириш ҳамда Қатар давлатида ҳам бошқа давлатлардаги сингари Қуръони карим ҳофизларига қилинаётган хизматлар савиясини ошириш мақсад қилинган.

 

Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси

Илёсхон Аҳмедов тайёрлади.

      

Read 3503 times

Янгиликлар

Top