Янгиликлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси танлов эълон қилади!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ойларнинг султони Рамазони шарифга бағишланган “Энг яхши мақола” ва “Энг намунали видеолавҳа” анъанавий танловини эълон қилади! Танловда диний соҳа ходимлари давримизнинг энг муҳим мавзуларида 2016 йилнинг Рамазон ойи давомида “muslim.uz” интернет порталида чоп этилган материаллари билан иштирок этишлари мумкин.

Танлов якунлари бўйича ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда бўлиб ўтган танловнинг “Энг яхши видеолавҳа” йўналишида Тошкентдаги “Хўжа Аламбардор”, “Тўхтабой”, Самарқанддаги “Арабхона”, Андижондаги “Хонақо”, Фарғонадаги “Муборак” жоме масжидлари ғолибликни қўлга киритишган эди. Шунингдек, “Энг яхши мақола” йўналиши бўйича “Мовароуннаҳр” нашриёти муҳаррири Муҳаммадшариф Жуманов, Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулазим Зиёвуддинов, Самарқанддаги “Имом Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов, Тошкентдаги “Гўзал” жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин Тошанов ва Қорақалпоғистон Республикасидан Ёқуб Жумамуратов совринли ўринларни эгаллаган эди. Ғолиблар ноутбук компьютери, телевизор ва телефон аппарати каби совғалар билан тақдирланган эди.

Мақолаларни Ця електронна адреса захищена від спам-ботів. вам потрібно увімкнути JavaScript, щоб побачити її. почта манзилига юборишингиз мумкин

Read 6985 times

Янгиликлар

Top