Ўзбекистон янгиликлари

АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳрида жойлашган “Ал-Бухорий Ислом маркази”да юртимизнинг таниқли ва воиз имом-хатиблар иштирокида хатми Қуръон ва илмий суҳбатлар бўлмоқда.

Маърифий суҳбатлар Тошкент вақти билан 28 апрель соат 7:00 да онлайн эфир орқали тақдим қилинмоқда.

Ушбу ҳавола орқали хатми Қуръон ва илмий суҳбатларни онлайн кузатишингиз мумкин:

Маълумот учун, таниқли ва воиз имом-хатибларимизнинг АҚШдаги сўнгги ташриф манзили Флорида штати бўлади. Улар ташриф давомида жумладан Орландо шаҳридаги Рамазон тадбирларида қатнашишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан ташриф буюрган уламоларнинг АҚШдаги илмий учрашувлар 2 майга қадар давом этади.

 

Бизни кузатишда давом этинг.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1663 times

Янгиликлар

Top