Ўзбекистон янгиликлари

Хабар берганимиздек, юртимизнинг таниқли ва воиз имом-хатиблар АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳрида жойлашган “Ал-Бухорий Ислом маркази”да хатми Қуръон ва илмий суҳбатларда қатнашди.

Таровиҳ намози асносида Исҳоқжон домла Бегматов, Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов, Абдулҳамид домла Жумановлар бугунги кундаги муҳим мавзуларда мавъизалар қилиб беришди.

Ушбу маърифий суҳбатлар Тошкент вақти билан 28 апрель соат 7:00 да онлайн эфирга узатилди.

Учрашув давомида имомларимизга Филофелфия, Нью-Йорк, Синсиннати ва Орландо ўзбек жамиятлари фаоллари ҳадялар улашди.

Мазкур ҳавола орқали хатми Қуръон ва илмий суҳбатларни онлайн кузатишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан ташриф буюрган уламоларнинг АҚШдаги илмий учрашувлар 2 майга қадар давом этади.

Бизни кузатишда давом этинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 836 times

Янгиликлар

Top