Ўзбекистон янгиликлари

Кўзи ожиз абитуриентларга имтиҳон ўтказилмоқда

Бугун, 31 июль куни “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2023-2024 ўқув йили учун кўзи ожиз абитуриентларнинг қабул имтиҳонлари бошланди.

2022-2023 ўқув йили қабулига ҳужжат топширган 1437 та абитуриентдан 3 нафари кўзи ожиз абитуриент эди. Бугун мазкур абитуриентлардан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби”га асосан кириш имтиҳони оғзаки шаклда ўтказилмоқда.

Ушбу имтиҳон жараёнида Тошкент шаҳар “Шароит плюс” ногиронлар жамоат бирлашмаси кенгаш аъзоси Улуғбек Маматханов холис кузатувчи сифатида иштирок этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Read 573 times

Янгиликлар

Top