Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистоннинг БМТдаги янги доимий вакили тайинланди

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 3 августдаги қарорига мувофиқ Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг БМТдаги Доимий вакили этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ТИВ маълумотига таяниб.

Тайинловга қадар Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг БМТ ваколатхонаси ва Женевадаги (Швецария) бошқа халқаро ташкилотларнинг доимий вакили лавозимида ишлаган.

Улуғбек Лапасов 40 ёшда. У Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, шунингдек, бир қатор хорижий университетлар дастурларини тамомлаган. Ташқи ишлар вазирлиги тизимида стажёр сифатида иш бошлаган, марказий аппаратда ва хориждаги дипломатик ваколатхоналарда меҳнат фаолиятини олиб борган. 2016 йилдан бери маслаҳатчи, муваққат ишлар вакили, БМТнинг Женевадаги ваколатхонаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили, элчи. Француз, инглиз, рус тилларида сўзлаша олади.

Улуғбек Лапасов 2017 йилнинг май ойидан бери Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили бўлиб ишлаб келаётган Бахтиёр Ибрагимов ўрнини эгаллади. 2019 йил июнь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 73-сессиясида Ўзбекистон биринчи марта навбатдаги сессия раисининг ўринбосари этиб сайланди, унинг вазифасини Бахтиёр Ибрагимов мамлакатимизнинг доимий вакили сифатида БМТ бош Ассамблеясининг 74-сессиясида 2019 йил сентябрдан 2020 йил сентябргача бажарди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Read 567 times

Янгиликлар

Top