Ўзбекистон янгиликлари

Қашқадарё имомлари учун тажвид дарси ташкил этилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан амалга иширилган хайрли иш Қашқадарё вилоятида ҳам давом этди.

Шу йил 15 октябрь куни Шайх Алижон қори Қашқадарё вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар учун тажвид фани бўйича махсус маҳорат дарсини ўтди.

Дарс давомида имом-хатиблар Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири, ўн қироат соҳиби Шайх Алижон қори тавсиялари асосида тажвид борасидаги билимларини оширди.

Al-Quran.uz

Read 534 times

Янгиликлар

Top