Ўзбекистон янгиликлари

Шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари «Ҳидоя» ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрди

Профессор, шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратларининг водий бўйлаб қилаётган илмий ташрифлари давом этмоқда.

2023 йил 29 ноябрь санаси, куннинг иккинчи ярмида устоз, доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳож ҳазратлари Наманган вилоятидаги «Ҳидоя» ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрдилар. 

Ташриф давомида шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари мадрасада яратилган замонавий шароитлар билан яқиндан танишиб чиқдилар. 

Сўнгра мадрасада таҳсил олаётган талабалар билан учрашув ташкил этилиб, илмий-маърифий суҳбат бўлиб ўтди. 

Суҳбат давомида талабаларнинг саволларига доктор Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари жавоблар бердила.

 

Read 763 times

Янгиликлар

Top