Дунё янгиликлари

Чеченистонда Пайғамбар алайҳиссалом соялаган дарахт нусхаси ўрнатилди

Грозний шаҳрининг марказида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам соясида ўтириб дам олган муборак зайтун дарахтининг нусхаси ўрнатилди. Нусха 3D технологияси ёрдамида яратилди.

Дарахт “Чеченистон юраги” масжиди ёнига ўрнатилган. Энди ҳар ким унга қойил қолиши ва бир вақтлар энг яхши одамларни ўз соясида паноҳ қилган муборак ўсимлик ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиши мумкин.

Islam.ru хабарига кўра, Чеченистон муфтийси Салаҳ Межиев муборак дарахтнинг аниқ нусхаси жойлашган жойга ташриф буюрди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1082 марта ўқилди

Янгиликлар

Top