Дунё янгиликлари

Парижда Қуръони Каримнинг нодир қўлёзмалари тақдимоти ўтказилди

Париждаги араб маданияти кўргазмасида Қуръони Каримнинг нодир қўлёзмалари тақдимоти турли мамлакатлардан ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда «Al-Arabiya» нашри хабар берди. 

Қўлёзма стендида ҳижрий 5-асрга оид Қуръони Каримнинг махсус зарҳал безакларга эга нусхаси, шунингдек, ҳижрий 580 йилда ёзилган араб тилидаги тиббий китоблар ўрин олган.

Бундан ташқари, ушбу кўргазмада исломий ва тарихий асарларнинг бошқа қўлёзмалари ҳам намойиш этилди. Тарихий қўлёзмалар ташриф буюрувчилар, тадқиқотчилар ва ихлосмандларнинг эътиборини тортди.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигига қарашли маданий ташкилот ва муассасалар иштирок этган Саудия Арабистони маданият кўргазмаси 28 октябрь куни бошланган ва 10 ноябргача давом этади.

1158 марта ўқилди

Янгиликлар

Top