Янгиликлар

Муросасиз кечган ярим финал натижалари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги футбол жамоалари ўртасида “Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги” байрами муносабати билан ўтказилаётган навбатдаги футбол турнири ҳам ўз якунига етиб қолди.

Жорий йилнинг 2 август куни турнирнинг Ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув жудаям қизиқарли ўтди. Аввалги ўйинлардагидек ушбу учрашувда ҳам “Ҳазрати Имом” жамоаси ҳужумчиси Айдарбек Тулепов энг чиройли голл муаллифи бўлди.   

Ярим финал натижалари: 

“Дўстлик” (ТВИ)

3 - 4     

“Бухорий авлодлари” (ТИИ)

“Ҳазрати имом” (ЎМИ)

3 - 0

“Минор” (ТШИ)

 

Финал учун қуйидаги жамоалар йўл олди: 

“Ҳазрати имом”     -   “Бухорий авлодлари” 

Эслатиб ўтамиз, финал ўйини 2016 йил 9 август (сешанба) куни 3-ўрин учун ўйин 2016 йил 5 август (жума) куни бўлиб ўтади.

Яна шуни мамнуният билан маълум қиламизки, 3-ўрин учун беллашишга “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти футбол жамоаси ташриф буюради.

ЎМИ ахборот хизмати

5074 марта ўқилди

Янгиликлар

Top