Ўзбекистон янгиликлари

Отинойилар – жамиятнинг фаол аъзолари

14 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидининг мажлислар залида Тошкент шаҳар отинойилари учун Фарғона вилояти бош имом-хатиби Салим қори Қодировнинг “Аёлни эъзозлаган дин” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Нуриймон Абулҳасан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси Мунира Абубакирова ва Тошкент шаҳар отинойилари қатнашишди.

Нуриймон Абулҳасан ҳозирги вақтда оилаларда аёлларга нисбатан қилинаётган салбий муносабатларнинг кўпайиб кетганлиги ҳақида гапириб ўтди. Сўзга чиққан нотиқлар Ислом дини аёлни нақадар улуғлаганини таъкидлаб, “Аёлни эъзозлаган дин” китобининг нашр этилгани айни муддао бўлганини билдирдилар.

Отинойилар томонидан берилган саволларга жавоб берилди. 

13 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан кўзи ожизлар иштирокида тадбир ўтказилди. Тадбирда кўзи ожизлар жамиятининг 60 нафардан зиёд аъзолари катнашди. Унда “Қабристонга бориш одоблари” мавзусида маъруза қилинди. Маърузадан сўнг иштирокчилар ўзларини қизиктирган саволлари билан мурожаат қилишди. Барча иштирокчиларга “Бидьат-хурофотларни бартараф этиш бўйича тавсиялар” мавзусида буклет тарқатилди. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2209 марта ўқилди

Янгиликлар

Top