Ўзбекистон янгиликлари

Онлайн жума: Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғлининг “Олтинтепа” жоме масжидидаги гўзал қироат ва суҳбатларидан баҳраманд бўлинг!

Бугун, 27 август куни Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли жума намозини адо этиш, мўмин-мусулмонларга гўзал суҳбат қилиб бериш мақсадида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Олтинтепа” жоме масжидига ташриф буюрадилар.

Muslim TV жамоаси томонидан ушбу масжиддаги жума намози, мавъизаси интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали узатилади. Мазкур жоме масжидда Шайх Алижон қорининг гўзал қироат ва суҳбатларидан баҳраманд бўлишга таклиф этамиз.

Айни дамда мўмин-мусулмонларимиз жомеларга жума намозини адо этиш учун ошиқишмоқда, имом-домлаларнинг файзли суҳбатлари ва хушовоз қориларнинг тиловатларидан бахраманд бўлишади.

Барча жомеларда белгиланган карантин қоидалари асосида жамоатни қабул қилишга тайёргарлик ишлари олиб борилди. Биноларни тозалаш, дезинфекция ишлари, ижтимоий масофа сақлаш учун махсус белгилар ва бошқа зарурий чоралар кўрилди. Ўз навбатида мўмин-мусулмонлардан ҳам карантин қоидаларига риоя этиш, айниқса, тиббий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлашга алоҳида эътибор қаратишни илтимос қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, бугунги жума маърузаси “Исломда биродарлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик" мавзусида бўлади.

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Олтинтепа” жоме масжидидаги жума намози ва мавъизасини қуйидаги линклар орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин: Muslim TV

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1057 марта ўқилди

Янгиликлар

Top