Ўзбекистон янгиликлари

27 нафар битирувчи талаба вазифаларга тақсим қилинди

Бугун, 26 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Мир Араб олий мадрасасида Диний идоранинг Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов ва Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар Камолов иштирокида битирувчи курс талабалари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашувда битирувчи курс талабалари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар ва Ислом билим юртларида иш фаолиятини юритиши учун тақсимот қилинди.

Ташриф асносида Диний идора вакиллари Олий мадрасада устоз ва талабалар учун яратилган шарт-шароитлар ва Ахборот ресурс маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Маълумот учун, 2022-2023 ўқув йилида Олий мадрасани 23 нафар йигит ва 4 нафар аёл-қиз, жами 27 нафар талаба битирмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

644 марта ўқилди

Янгиликлар

Top