Ўзбекистон янгиликлари

Қироат дарслари бошланди

Аввал хабар берганимиздек, имом-хатиб ва имом ноиблар учун “Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори Ҳайдаров бошчилигида ҳафта давомида икки марта онлайн Қироат дарслари ташкил этилди.

Шу муносабат билан шу йил 7 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида йиғилиш ўтказилди. Унда қироат устозларидан иборат ҳайъат тузилди. Ҳайъат аъзолари Республикамизда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноибларнинг қироат ва тажвид борасидаги билимларини янада яхшилаш ишларини амалга оширади.

Мазкур дарсларнинг илк машғулоти "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" мажмуасида ташкил этилди. Унда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти имом-хатиб ҳамда имом ноиблари ўқув машғулотида бевосита иштирок этган бўлса, республиканинг 80 та нуқтасидан йиғилган тингловчилар ZOOM платформаси орқали қатнашди.

Илк маҳорат дарсида малакали 14 нафар қори устоз тингловчиларга таништирилди, улардан ҳар бир ҳудудга бир нафардан масъул тайин этилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

838 марта ўқилди

Янгиликлар

Top