Ўзбекистон янгиликлари

Қашқадарёда “Йил имоми – 2023” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Шу йил 19 август куни Косон туманида жойлашган "Чоргумбаз" марказий жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакиллиги тизимидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида “Йил имоми – 2023” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур танловда ҳудудий туман-шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган имом-хатиб ва ноиблар ўзаро беллашди.

 Кўрик-танлов ҳар томонлама қизғин, самимий ва таассуротларга бой ҳолатда ўтди. Ғолиблар эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Қашқадарё вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

620 марта ўқилди

Янгиликлар

Top