Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Сентябр, 2025   |   24 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:45
Қуёш
06:04
Пешин
12:23
Аср
16:41
Шом
18:35
Хуфтон
19:48
Bismillah
16 Сентябр, 2025, 24 Рабиъул аввал, 1447

РЎЗА ТУТМАГАНЛАРНИ ИФТОРЛИККА ЧАҚИРИШ МУМКИН ЭМАСМИ?

13.04.2021   4107   1 min.
РЎЗА ТУТМАГАНЛАРНИ ИФТОРЛИККА ЧАҚИРИШ МУМКИН ЭМАСМИ?

— Одатда ифторликка қўшнилар, яқин қариндошлар чақирилади. Лекин уларнинг орасида баъзан тутмаганлари ҳам бўлади. Бир сафар танишимни ифторликка чақирсам: “Соғлиғим сабабли рўза тутолмадим, ифторликка боролмайман, борсам ифторлик қилган одамнинг савобини камайтириб қўяман”, деди. Дўстимнинг гапи тўғри-ми? Фақат рўза тутганлар учун ифторлик қилиш керак-ми?

— Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ифтор қилдириш дегани рўза тутган кишини куннинг охирида бирон таом ёки ичимлик билан икром қилиш маъносидадир. Шунинг учун ифтор дастурхонига рўзадорлар чақирилади. Аммо шаръий сабаб билан рўза тутмаган кишилар у дастурхондан таомланишлари жоиз. Савоби камайиб қолади, деган гап нотўғри.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

РАМАЗОН-2021
Бошқа мақолалар

Қанчалик боймиз?..

16.09.2025   4297   1 min.
Қанчалик боймиз?..

Бир куни бой ота ўғли камбағаллик нима эканини тушуниши учун уни фақир оилага олиб борди. Улар ўша оилада бир неча кун яшаб, сўнг қайтиб келишди. Ота ўғлидан сўради:

– Бу қилган сафаримиздан қандай хулосалар чиқардинг?

Ўғли бундай жавоб берди:

– Бизда катта уй, уларда одий. Лекин уларнинг бағри кенг экан. Агар бизникига келиб шунча вақт яшамоқчи бўлганларида биз рози бўлмасдик, менимча. Биз керакли нарсаларни дўкондан оламиз, улар аксарини ўзлари етиштираркан. Ўзлари меҳнат қилиб етиштиргани учун исроф қилишмас экан. Бизда уй ишларини хизматкор қилади, улар эса бир-бирига ёрдам беришаркан. Ўзаро меҳр-оқибатлари ҳам ҳавас қиларли. Ўйлаб қарасам, аслида улармас, биз камбағал эканмиз...

Ота бу жавобни эшитиб ўйланиб қолди. Ўғли бундай жавоб беришини кутмаган эди.

Аслида биз ўзимизда бор нарсага эмас йўқ нарсага интиламиз олишга, эришишга харакат қиламиз. Биздаги бор нарса кимлар учундир орзу эканини унутамиз. Гоҳида қанчалик биз бой эканимизни англаш учун ўз ҳаётимизга бошқача назар билан қарашимиз керак бўлади.

Акбаршоҳ Расулов