Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Ноябр, 2026   |   11 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:55
Қуёш
07:13
Пешин
12:14
Аср
15:18
Шом
17:02
Хуфтон
18:18
Bismillah
21 Ноябр, 2026, 11 Жумадул сони, 1448

Намозда жим туриб қолиш

24.04.2024   1359   1 min.
Намозда жим туриб қолиш

Cавол: Шерикларим билан жамоат бўлиб, бомдод намозини ўқиётган эдик. Имом бўлган киши зам сурани ўқиётиб, суранинг давоми эсига келмай қолди ва бир оз жим туриб қолди. Кейин эсига келиб, давомини ўқиди. Бу ҳолатда намозимиз бузилмадими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Бундай ҳолатда имом суранинг давомини ўқигунча қанча вақт ўтганига қаралади. Агар уч тасбиҳ миқдорича жим туриб қолган бўлса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Яъни уч марта “Субҳаналлоҳ” дейиш муддатича. Ундан кам муддат бўлса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда бундай дейилади: “Хулоса гап шуки, саждаи саҳвни вожиб қилувчи ўйланиб қолишнинг муддати борасида ихтилоф бор. Бирор рукн (фарз) ёки вожиб амални бир рукн адо бўлиш миқдорича ўз вақтидан кечиктириб юборилса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Фуқаҳоларимиз энг тўғриси деб айтган гап мана шудир” (“Раддул муҳтор” китоби).

Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ “Баҳрур роиқ” китобида саждаи саҳвни вожиб қиладиган сукутнинг миқдори бир рукн адо бўлиш муддатичадир деб қуйидаги жумлани келтирганлар: “Ва (қисқа рукн) уч тасбиҳ айтиш миқдоричадир”.

Аслида намоз ўқиётган киши зам сурасини ўқиётганда давоми эсига келмаса, қанча миқдорда ўқиганига қараш керак. Агар бир узун оят ёки қисқа уч оят миқдорича ўқиган бўлса, руку қилса бўлаверади. Акс ҳолда, давомидан бошқа оят ёки сурани ўқийди. Валлоҳу аълам.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Халқаро анжуман иштирокчилари Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилдилар

20.11.2026   10354   1 min.
Халқаро анжуман иштирокчилари Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилдилар

Бугун, 20 ноябрь куни Термиз шаҳрида ўтказилган «Ҳаким Термизий илмий-маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти» мавзусидаги халқаро конференция иштирокчилари буюк мутафаккир мажмуасида бўлдилар.

Хорижий давлатлардан ташриф буюрган муфтийлар, таниқли уламо ва исломшунос олимлар ҳамда маҳаллий соҳа вакиллари муқаддас қадамжода Қуръони карим тиловат қилиб, улуғ муҳаддис ва мутасаввиф ҳақларига дуои фотиҳа ўқидилар. Бутун дунёда тинчлик-осойишталик барқарор бўлиши, юртимиз янада ободлашиб, аждодларга муносиб авлодлар етишиб чиқишини сўраб хайрли дуолар қилинди.

Меҳмонлар маҳобатли мақбара, серфайз ҳовли ҳамда мажмуада амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Улар Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ва алломалар меросига кўрсатилаётган юксак эҳтиромга юқори баҳо бердилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари