Ўтган асрнинг саксонинчи йилларидан видеоўйинлар оммалаша бошлади. Айниқса, бу ўйинлар ёшларни ўзига жалб этиб, уларда дангасалик, ялқовликни кучайтирди. Aмерика Педиатрия академияси профессорлари бундай ўйин билан машғул бўлишнинг давомийлиги икки соатдан ошса, салбий оқибатлар келиб чиқишидан огоҳлантирган эди. Аммо…
Баъзи ўйинлар вақтни унумли ўтказишга хизмат қилса, аксари террористик зоналар, қотилликлар, жамият тартиб-қоидаларини беҳурмат қилиш, жинсий эксплуатация ҳамда аёлларга нисбатан зўравонлик, миллатлараро низони тарғиб қилади.
Тадқиқотлар видеоўйинларга ружу қўйиш болаларнинг ақлий ва руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатишини исботлади. Хусусан, носоғлом ўйинлар уларда зўравонликни дўстлари билан синаб кўриш хоҳишини пайдо қилади.
Aгар фарзанд видеоўйинларга кўп вақт сарфлаётган бўлса, ота-она унга нисбатан баъзи чекловларни ўрнатиши керак. Бунинг учун смартфонда мавжуд бўлган “Play market” ёки “App Store” иловаларида болалар режимини ёқиб қўйиш тавсия этилади. Яна бир фойдали усул боланинг вақтини тўғри тақсимлаш, яъни кундалик юмушларини белгилаб беришдир. Чунки ўсмирлик даврида уларда ҳиссиётлар жиловини йўқотиш, шу билан бирга, вақтни бошқаролмаслик, тўғри йўлдан адашиш ҳолатлари жуда кўп кузатилади.
Кўпчилигимиз видеоўйинлар ҳақида фақат салбий тасаввурга эгамиз. Aслида, фойдалилари ҳам мавжуд. Мисол учун, Untitled Goose Game – паррандачиликка ўргатса, Nintendo Labo пианино чалиш, балиқ овлаш, роботлар ясашни акс эттиради.
Splatoon 2 – аниме қаҳрамонлари: ёвузлик билан эзгулик ўртасидаги кураш ва алалоқибат эзгуликнинг ғалабаси ифода эттирилган видеоўйин ҳисобланади.
Super Mario 3D World – тангачаларни ақл билан тутиб олиш вазифаси ўйинчига юклатилади.
Overcooked – ошхонада овқат пишириш: бургер, ширинликлар ва ҳоказоларни ўз ичига олади.
Minecraft – болада фикрлаш ва креативликни оширади. Ўйин мавзуси уйлар қуриш, уларни безаш ва бошқалар.
TowerFall – ўз ҳудудини ҳимоя қилиш, қўшни қиролликларга ёрдам бериш тарзида ташкил этилган, шу билан бирга, ўйинчиларга чет тилини ўрганиш имконини беради.
Captain Toad: Treasure Tracker – болаларда изланувчанликни оширишга қаратилган бўлиб, маълум бир ҳудудларда топилиши керак бўлган буюмларни қидиришга асосланади.
Word Game – сўз ўйини, ўзбек, инглиз, рус, араб ва бошқа тилларда сўз бойлигини оширишга ёрдам беради.
Ушбу видеоўйинлар график жиҳатдан ҳақиқий ҳаётдан фарқ қилмайди ва ўйнаш вақтида болага нафақат кўтаринки кайфият бағишлайди, балки унда муаммони тезлик билан ҳал қилиш, мақсадга эришиш, янги билим ва кўникмаларни шакллантиришга ҳам хизмат қилади. Бироқ бу ўйинлар ҳам меъёрида ўйналгани маъқул.
Муҳаммад Умар БАХТИЁРОВ
Янги Ўзбекистон тараққиёт йўлининг 10 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 18–20 ноябрь кунлари Ўзбекистон делегацияси Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигида бўлиб, илмий-маърифий тадбирлар, икки томонлама учрашувлар ва китоб тақдимотларида иштирок этади.
Сафар давомида Аммон шаҳридаги нуфузли ташкилотлар, илмий марказлар ва олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда подшоҳликнинг миллий кутубхоналари ҳамда олий таълим муассасаларида «Янги Ўзбекистон китоб бурчаклари» ташкил этилади. Шунингдек, ушбу масканларда Давлатимиз Раҳбарининг араб тилига таржима қилинган асарлари ҳамда кенг кўламли ислоҳотларга бағишланган китоб-альбомлар тақдимоти ўтказилади.
Шу билан бирга, Иордания жамоатчилиги вакиллари, зиёлилар, илм-фан намояндалари, уламолар ҳамда дин ва давлат арбоблари иштирокида «Янги Ўзбекистон феномени»нинг 10 йиллигига бағишланган халқаро анжуман-тақдимот бўлиб ўтади.
Тадбирлар доирасида мамлакатимиз вакиллари билан Иорданиянинг диний-маърифий ташкилотлари раҳбарлари ва академик муассасалар етакчилари ўртасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати