Эсналганида нима учун қўл билан оғиз беркитилишини билиш зарур. Бунинг асослари етарли.
Бу ҳақда ҳатто Имом Бухорийнинг “Ал-адаб вал-муфрад” китобларида махсус “Эснаганда қўл билан оғизни тўсиш ҳақида” номли боб бор. Шу бобда келган ҳадислардан бирини зикр қилиб ўтамиз: Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Агар бирортангиз эснасангиз, қўлингизни оғзингизга қўйинг, чунки шайтон киради”. Эснаш келганида намоздан бошқа ҳолларда чап қўл орқаси билан оғиз тўсилади. Шунингдек, ҳадисларда эснаб туриб: “ҳооҳ” дейиш шайтоннинг яйрашига сабаб бўлиши ҳам баён этилган.
“Сўраган эдингиз” китоби асосида тайёрланди
ЎМИ Матбуот хизмати
Диний-маърифий соҳада замонавий ахборот технологиялари ва медиа имкониятларидан унумли фойдаланиш мақсадида Мир Араб олий мадрасасида махсус овоз ёзиш ва тасвирга олиш студияси фаолияти йўлга қўйилган.
Мазкур студия сўнгги русумдаги барча зарур овоз ва тасвир ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, замонавий медиа талабларига тўлиқ жавоб беради. Эндиликда олий мадраса устоз ва талабаларининг маърифий чиқишлари, онлайн дарслар ҳамда видеомурожаатлари мазкур студияда юқори сифатда ёзиб олинмоқда.
Бу каби имкониятлар талабаларнинг илмий ва маънавий салоҳиятини кенг оммага сифатли медиа маҳсулотлар орқали етказишда муҳим ўрин тутмоқда.
Naqshband.uz