Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Январ, 2026   |   27 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:23
Қуёш
07:46
Пешин
12:38
Аср
15:38
Шом
17:24
Хуфтон
18:41
Bismillah
16 Январ, 2026, 27 Ражаб, 1447

Ҳайит шукуҳи

27.06.2017   104889   2 min.
Ҳайит шукуҳи

    Болалигим хотиралари

Эслайман. Ёш бола эдик. Опа-сингиллар, қўшни ҳамтенглар – ҳаммамиз болалик ўйинларининг бирортасини бегона қилмаганмиз. Ҳар бир байрамни-ку асти сўраманг. Бир-икки ҳафта олдин кийимлар олдириб, ёки онажонимизга тиктириб, ҳар куни камида 2-3 марта кўйлакларимизни кийиб кўриб, роса завқланардик: шодлигимизнинг чеки бўлмасди. Айниқса, ҳайит байрамларининг шукуҳи ўзгача эди. Хонадонимизнинг катталари бизни пул, ширинликлар, ҳар хил совға-саломлар билан сийлашарди. Ўша куни онамнинг оналари – Зулфин момомнинг ташрифлари бир қувончимизга ўн қувонч қўшарди. Бошларида енгли желак бўларди,  уни қанд-қурсга тўлдириб келардилар. Музқаймоқ олиб енглар, деб пул ҳам берардилар раҳматли моможоним. Кечқурун катта сўрида жой ҳозирлаб, байрамона дастурхон тузаларди. Ҳаммамиз дастурхон атрофида ўтириб, тансиқ таомлар тановул қилиб, момом айтган рамазон ва қурбон ҳайити шеърларини мириқиб тинглардик. Мана ўша шеърлардан эсимда қолганлари:

Моҳи Рамазон,

Азиз,  жонажон.

Сен келганинг он,

Қувонч бир жаҳон.

Йилда бир эмас,

Кўпроқ келсайдинг.

Бизга ёқишинг,

Кошки билсайдинг.

Моҳи Рамазон,

Азиз, жонажон.

Қурбон ҳайитига аталган мана бу шеър ҳам ҳамон ёдимда:

Қурбон ҳайит, қурбон ҳайит,

Дастурхони тўкин бу ийд.

Йўқловларинг яна бойит,

Юраклардан ғамни арит,

Қурбон ҳайит, қурбон ҳайит.

Моможонимнинг тилларидан тўкилган бу дурлар халқ оғзаки ижодиданми ёки ўзларининг ижодлариданми билмадиму, бу мисралар хотирамда бир умрга муҳрланиб қолган.

Йиллар ўтди. Каттарганимда негадир бу байрамни нишонламай, сайлларга чиқмай қўйдик. Сабаби эса аён.

Истиқлол бизга ўша – болалик шодликларимизни қайтариб берди. Болаларимга, набирамга ҳайитлик улашар эканман, кўнглимда ўша орзиқиш, ўша хотиротлар қайта тикланади. Илоҳим, менинг юрагимда яшаётган ҳайит шукуҳи энди фарзандларим, набираларим қалбида ўзининг баланд бўйини кўрсатсин.

                                                                                Зебо ОМОНОВА

 

 

Рамазон
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Миср элчиси билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокама қилинди

16.01.2026   8   1 min.
Миср элчиси билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокама қилинди

Кеча, 15 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Миср Араб Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси Тамер Фатҳи Абдуссалом Ҳаммадни қабул қилдилар. 

Мулоқот чоғида икки давлат Раҳбарларининг дўстона муносабатлари туфайли Ўзбекистон ва Миср ўртасида яқин ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланиб бораётгани, айниқса, мана шундай илиқ муносабатлар натижасида кўп қиррали ҳамкорлик ва кенг кўламли шериклик кенгайгани, шунингдек, диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани қайд этилди. 

Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Мисрнинг диний муассасалари – Азҳари шариф, Вақфлар вазирлиги ва Дор ал-ифто ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари жадал ривожлангани, хусусан, диний таълим йўналишида малакали кадрларни жалб қилиш, имом-хатиблар малакасини ошириш, халқаро анжуман-кўргазмаларда икки томонлама фаол иштирок ва ҳамкорлик қилинаётгани каби жиҳатларга урғу қаратилди. 

Элчи жаноблари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, икки юртни чуқур тарихий дўстлик, тамаддун ва маданий ришталари боғлаб туриши, хусусан, буюк ватандошимиз Аҳмад ал-Фарғоний Мисрда Нил дарёси сувининг миқдорини ўлчайдиган “Нилометр” асбоби ихтироси ва асли ўзбекистонлик Аҳмад ибн Тулун ҳомийлигида Миср диёри илм-фан ва маданиятига беқиёс ҳисса қўшгани, шунингдек, мамлакатдаги “Ўзбекия” номли даҳа гўзал боғлари билан ажралиб туришини алоҳида қайд этди. 

Томонлар мутахассислар касб маҳоратини ошириш, илмий-тадқиқот, тажриба алмашиш, анжуманлар ўтказиш ва жаҳолатга қарши курашиш йўналишида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Дўстона руҳда ўтган учрашувда ўзаро эсдалик совғалари алмашилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Миср элчиси билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокама қилинди Миср элчиси билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокама қилинди Миср элчиси билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокама қилинди Миср элчиси билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокама қилинди Миср элчиси билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокама қилинди Миср элчиси билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокама қилинди Миср элчиси билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокама қилинди Миср элчиси билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокама қилинди Миср элчиси билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокама қилинди
Ўзбекистон янгиликлари