Замонамиз муҳаддиси Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ талабаларга қуйидаги насиҳатни қиладилар:
“Талаба-шогирдларимга бугунги кунда замонавий технологиялардан фойдаланишни билиш муҳим саналишини таъкидлайман. Агар ушбу имкониятлардан фойдаланишда сусткашликка йўл қўйилса, Ислом умматига фойда бериш ҳам камаяди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан:
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا
“Аллоҳим, Сендан фойдали илм сўрайман”, деб дуо қилишни ўргатганлар.
Манфаатли илм бу инсоннинг ўзи ва бошқаларга фойдаси тегадиган илмдир. Шу боис, талаба замон билан ҳамнафас бўлмаса, замонавий технологиялардан фойдаланишни билмаса аввало ўзи тўлиқ илм ололмайди ва атрофдагиларга ҳам фойдаси камроқ тегади.
Қолаверса, замонавий технологиялардан фойдаланиш кўникмасига эга бўлиш ва улар орқали илмни тарқатиш талаба учун ниҳоятда зарур қобилият ҳисобланади. Натижада талаба олган илмини амалиётда татбиқ этишга ҳам муваффақ бўлади.
Аллоҳ таолодан Ўзи ёрдам беришини илтижо қилиб сўрайман.
Даврон НУРМУҲАММАД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Диний идоранинг етакчи мутахассиси Давронжон Турсуновнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонлари ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳума онахоннинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан ҳожи онанинг яқинларига хусусан, Давронжон ҳожи Турсуновга ҳамдардлик билдирамиз.
Жаноза намози бугун, аср намозидан сўнг "Эшонхўжа ота" жоме масжидида ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz