Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Ноябр, 2026   |   12 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:56
Қуёш
07:14
Пешин
12:14
Аср
15:17
Шом
17:02
Хуфтон
18:18
Bismillah
22 Ноябр, 2026, 12 Жумадул сони, 1448

Агар сўз дилдан чиқса

06.03.2024   979   1 min.
Агар сўз дилдан чиқса

Мавлоно Музаффар Ҳусайн Соҳиб китоб кўриб, кейин ваъз қилар эдилар. Маърузани китобга қараб ўқиб берар эканлар. Магар, жамоатга жуда ҳам ҳайратларини қўзғайдиган даражада қаттиқ таъсир қилар эди. Одамлар бу таъсирни сабабини сўрашганида айтганларки, қачон мен бирор гап гапирадиган бўлсам, ич-ичимдан орзуим, таманноим шундай бўладики, ҳамма одам шунга мувофиқ амал қилса эди, дейман. Саҳиҳ гап шу: “Ҳар чи аз дил ҳе зад бар дил ре зад”. "Дилдан чиққан нарса дилга қуйилади" деган гап, тўғри гап. Ваъз ва насихатни таъсир қилишлигида ваъз қилувчини ва насиҳатчини хайриҳоҳлиги ва дилидан талабаларни ислоҳ бўлишлиги энг катта шартлардандир.

Ёрқинжон Фозил раҳимаҳуллоҳ

 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Халқаро анжуман иштирокчилари Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилдилар

20.11.2026   81585   1 min.
Халқаро анжуман иштирокчилари Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилдилар

Бугун, 20 ноябрь куни Термиз шаҳрида ўтказилган «Ҳаким Термизий илмий-маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти» мавзусидаги халқаро конференция иштирокчилари буюк мутафаккир мажмуасида бўлдилар.

Хорижий давлатлардан ташриф буюрган муфтийлар, таниқли уламо ва исломшунос олимлар ҳамда маҳаллий соҳа вакиллари муқаддас қадамжода Қуръони карим тиловат қилиб, улуғ муҳаддис ва мутасаввиф ҳақларига дуои фотиҳа ўқидилар. Бутун дунёда тинчлик-осойишталик барқарор бўлиши, юртимиз янада ободлашиб, аждодларга муносиб авлодлар етишиб чиқишини сўраб хайрли дуолар қилинди.

Меҳмонлар маҳобатли мақбара, серфайз ҳовли ҳамда мажмуада амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Улар Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ва алломалар меросига кўрсатилаётган юксак эҳтиромга юқори баҳо бердилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари