Отам менга ўргатган учта ишни ҳеч қачон унутмайман. Сизларга ҳам улар ҳақида айтиб бергим келди.
Биринчиси, отам менинг қўлимдан тутиб, ёзишни ўргатарди. Мен ўқиш ва ёзишни отамдан ўргандим. Ҳаётим мобайнида нимаики яхши нарса ўқисам, ёзсам, унинг савобидан отамга ҳам насиба бориб туради, иншоаллоҳ.
Иккинчиси, отам тирноқларимни олиб қўяр, менга бу ишнинг аҳамияти, тирноқ остидаги микробларнинг зарари, хусусан, овқат пайтидаги зиёни ҳақида гапириб берарди. Бироз каттароқ бўлганимда тирноғимни ўзим олишимни ўргатди. Ҳар тирноқ олганимда шуларни эслаб, ҳақига дуо қилиб қўяман.
Учинчиси, отам нонушта қилмай уйдан чиқишимга йўл қўймасди. Соғлом бўлишда эрталабки нонуштанинг аҳамиятини кейин билиб олдим. Ҳар нонушта қилганимда ҳам отамнинг ҳаққига дуо қиламан.
Маърузаларимдан бирида йиғилганлардан: «Фарзандларингизга ҳар куни қўллайдиган учта ажойиб одатингиз борми?» деб сўрадим. Бир ота деди: «Ишга кетишимдан олдин уларни ўпиб қўяман, аср намозини ўқиб бўлгач, уларинг ҳар бири учун дуо қиламан, уйқуга ётишларидан олдин уларни бағримга босаман».
Сиз ҳам ўзингиздан сўраб кўринг-чи, отангиз ёки онангиз сиз учун бажарадиган учта энг яхши ишни эслай оласизми? Ёки ўзингиз болангизга учта яхши одатни ўргатяпсизми?..
Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътийнинг
"ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА 700 САБОҚ" китобидан
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази томонидан ишлаб чиқилган “Fatvo.uz” мобил иловаси орқали диний масалалар бўйича ишончли маълумот ва жавобларни олишингиз мумкин.
Илова имкониятлари:
диний саволларга жавоб олиш;
кунлик намоз вақтларини кўриш;
фатво ва савол-жавобларни мутолаа қилиш;
диний мақолалар ҳамда фойдали китоб ва манбалар билан танишиш;
қулай қидирув орқали керакли маълумотни тез топиш.
Иловадаги «Савол бериш» тугмаси орқали рўйхатдан ўтиб, саволингизни йўллашингиз ва унга жавоб олишингиз мумкин.
“Fatvo.uz” — диний саволларингизга ишончли манба!
Юклаб олиш учун:
Play google App Store
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати