Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Июл, 2025   |   4 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:41
Қуёш
05:15
Пешин
12:35
Аср
17:34
Шом
19:47
Хуфтон
21:14
Bismillah
29 Июл, 2025, 4 Сафар, 1447
Янгиликлар

Нотиқ имом-хатибларга сертификатлар топширилди

28.07.2025   2493   1 min.
Нотиқ имом-хатибларга сертификатлар топширилди

16-26 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият юритаётган 84 нафар воиз имом-хатиблар учун малака ошириш ўқувлари ташкил этилди. 

Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида 10 кун мобайнида нотиқ имомлар учун “Замонавий ахборот маконида диний-маърифий соҳа мутахассисларининг медиа-тарғибот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб жиҳатлари” йўналишида 72 соатлик ўқувлар ўтказилди. 

Машғулотлар давомида таниқли уламолар, профессор-ўқитувчилар ва соҳадаги энг малакали устозлар ўз билим ва тажрибаларини етказдилар.

Бугун, 26 июль куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида ўқув курсини муваффақиятли якунлаган имомларга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этиб, диний-маърифий соҳадаги янгиланишлар, имом-хатибларга кўрсатилаётган эътиборни сўзлаш баробарида бугунги мураккаб даврда имом домлалардан ҳам ўз билим ва малакаларини ошириб боришни замоннинг ўзи тақозо этаётганини таъкидладилар. Шунингдек, масжид минбари, турли йиғинлар ва ижтимоий тармоқларда чиқиш қилишда имом-хатиб эътибор қиладиган муҳим жиҳатлар, нотиқлик одоби ва янги давр талабларига батафсил тўхталдилар.   

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларининг долзарблиги, тарғибот-ташвиқот ишларида имом-хатибларининг ўрни ва келгусидаги вазифалари ҳақида сўзлади.

Воиз имом-хатибларга муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан сертификатлар топширилиб, хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Нотиқ имом-хатибларга сертификатлар топширилди Нотиқ имом-хатибларга сертификатлар топширилди Нотиқ имом-хатибларга сертификатлар топширилди Нотиқ имом-хатибларга сертификатлар топширилди Нотиқ имом-хатибларга сертификатлар топширилди Нотиқ имом-хатибларга сертификатлар топширилди Нотиқ имом-хатибларга сертификатлар топширилди Нотиқ имом-хатибларга сертификатлар топширилди Нотиқ имом-хатибларга сертификатлар топширилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имом Бухорий мажмуаси ёнида тўрт юлдузли меҳмонхона қурилмоқда

29.07.2025   412   1 min.
Имом Бухорий мажмуаси ёнида тўрт юлдузли меҳмонхона қурилмоқда

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси қайтадан бунёд этилмоқда. Жорий йилда фойдаланишга топширилиши кутилаётган зиёратгоҳда айни пайтда маҳобатли мақбара, 10 минг кишига мўлжалланган масжид қуриб битказилган.


Мажмуанинг тўрт томонида ҳар бирининг баландлиги 75 метр бўлган 4 та минора қад ростлаган. Шунингдек, бу ерда музей, айвонлар, маъмурият ва хизмат кўрсатиш бинолари барпо этилиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Мажмуа атрофи ҳам бугун улкан қурилиш майдонига айланган. Ҳудудда янги йўллар, ўнлаб хизмат кўрсатиш ва сервис масканлари, савдо марказлари, меҳмонхона ва автотураргоҳлар ташкил этилмоқда.  
 

– Имом Бухорий мажмуаси атрофининг 20 гектарида меҳмонхоналар, уй меҳмонхоналар ва ташриф марказлари қурилмоқда, – дейди Пайариқ тумани ҳокими ўринбосари Рашид Исмоилов. – Жумладан, қарийб 400 ўринга эга тўрт юлдузли битта, 300 ўринга эга уч юлдузли иккита меҳмонхона барпо этилмоқда. Шу билан бирга ҳудудда автотураргоҳлар, хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилмоқда.


Мажмуа атрофидаги маҳаллаларда ҳам инфратузилма яхшиланиб, аҳоли хонадонларигача таъмирланмоқда. 

Ғ.Ҳасанов,

ЎзА мухбири

Имом Бухорий мажмуаси ёнида тўрт юлдузли меҳмонхона қурилмоқда
Ўзбекистон янгиликлари