Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Сентябр, 2025   |   10 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:28
Қуёш
05:50
Пешин
12:28
Аср
17:00
Шом
18:58
Хуфтон
20:14
Bismillah
02 Сентябр, 2025, 10 Рабиъул аввал, 1447

Президент Фармони билан 523 нафар шахс афв этилди

28.08.2025   1014   1 min.
Президент Фармони билан 523 нафар шахс афв этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев энг азиз умуммиллий байрамимиз – Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинганининг 34 йиллигини нишонлаш арафасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган гуманистик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.


Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 523 нафар шахс афв этилди.


Афв этилган шахсларнинг 195 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 147 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 87 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 94 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.


Афв этилганларнинг  ​8 нафарини чет эл фуқаролари, 45 нафарини аёл, 31 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 220 нафарини ёшлар (шулардан 1 нафари вояга етмаган) ҳамда 15 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.


Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди. 

 

 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Сирдарёда аҳоли учун маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди

02.09.2025   12   1 min.
Сирдарёда аҳоли учун маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди

Шу йил 27 август куни Сирдарё туманида "Бахт" жоме масжиди имом-хатиби Мухаммаджон домла Ғоибов тумандаги "Хазина" МФЙ ва ҳудуддаги 14-мактаб ҳамкорлигида "Жахолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 

 

Муҳаммаджон домла Ғоибов учрашув давомида мамлакатимизда ёшларга илм ва касб-ҳунар ўрганиши учун барча шароитлар қилингани, мазкур имкониятдан фойдаланган ҳолда илму маърифат ҳосил қилиши лозимлиги, бу борада ота-она, ўқитувчи, маҳалла фуқаролар йиғини ва бошқа мутасаддилар уларга кўмакчи экани алоҳида таъкидлаб ўтилди. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сирдарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Сирдарёда аҳоли учун маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди Сирдарёда аҳоли учун маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди Сирдарёда аҳоли учун маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари