Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Июл, 2026   |   7 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:29
Қуёш
05:03
Пешин
12:34
Аср
17:38
Шом
19:55
Хуфтон
21:26
Bismillah
21 Июл, 2026, 7 Сафар, 1448
Мақолалар

Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида қаралмоқда

25.11.2025   7539   1 min.
Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида қаралмоқда

Давлатимиз томонидан экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар қабул қилинди.

Жумладан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳри ҳудудида атмосфера ҳавосининг сифатига ижобий таъсир кўрсатадиган микроиқлим барқарорлигини таъминлаш мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги ва “Ўзсувтаъминот” АЖ билан биргаликда уч ой муддатда пойтахтнинг 4 та йўналишида (шарқ, ғарб, шимол ва жануб қисмларига) камида 3 тадан сунъий кўл ва сув ҳавзаларини ташкил этиши белгиланди.

Шу ўринда, Президентимизнинг "Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича  кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги  Фармонидаги ушбу ташаббус пойтахтимизга янгича гўзаллик қўшиши баробарида ҳаво ифлосланишига қарши курашишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳожилар Қўшработдаги 250 дан зиёд хонадонга қувонч улашди

20.07.2026   4995   1 min.
Ҳожилар Қўшработдаги 250 дан зиёд хонадонга қувонч улашди

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан юртимизда ўтказилаётган "Маҳалла ободлиги ва меҳр-саховат ойлиги" Самарқанд вилоятида ҳам хайрли амаллар билан бошланди.


Шу муносабат билан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва вилоят вакиллиги ҳамкорлигида Қўшработ туманида кенг қамровли меҳр-саховат тадбири ташкил этилди. Унда вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, бош имом-хатиб ўринбосарлари ҳамда жорий йилда муқаддас Ҳаж ибодатини адо этиб қайтган ҳожи оталар иштирок этдилар.


Тадбир доирасида тумандаги 16 та маҳаллада истиқомат қилувчи 250 дан ортиқ эҳтиёжманд хонадонга ташаббускор ҳожилар ҳомийлигида мактаб формалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.


Муборак сафардан қайтган ҳожиларимизнинг бу каби эзгу ишларга бош-қош бўлаётгани халқимиз орасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Ҳожилар Қўшработдаги 250 дан зиёд хонадонга қувонч улашди Ҳожилар Қўшработдаги 250 дан зиёд хонадонга қувонч улашди
Ўзбекистон янгиликлари