Мазкур тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Фарход Кушаков, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили, бош имом хатиб Раҳматилло домла Усмонов ҳамда туман ҳокимининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Ойбек Шаропов иштирок этди.
Тадбир давомида юртимизда, жумладан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар таълими учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, талабаларни мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиб, Ватан равнақи ва жамият тараққиёти йўлида фаол бўлишга чақирилди.
“Хожа Бухорий” ЎМИТМ
Матбуот хизмати
Бугун, 18 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафари давомида Нукус шаҳридаги “Имом эшон Муҳаммад” жоме масжидида жума намозини адо этдилар.
Муфтий ҳазратлари намоздан олдин жамоатга “Мурувватли бўлиш — олий фазилат!” мавзусида манфаатли маъруза қилиб бердилар.
Маърузада таъкидланганидек, мурувват — меҳр-шафқат, саховат ва муҳтожларга ёрдам бериш каби энг гўзал инсоний фазилатлардан саналади. Ўзини саховатли деб билган инсон ўз манфаатини ўзгалардан устун қўймаслиги, кексалар ҳолидан хабар олиши, йиқилганни суяш орқали қалбан хотиржамлик топади.
Шунингдек, бугунги тезкор замонда бир-биримизга бағрикенг бўлиш жамиятда тинчлик, барака ҳамда ҳамжиҳатликни барқарор қилиши, ушбу олий фазилатни ўзимизда шакллантириб, фарзандларимизга мерос қолдириш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги алоҳида уқтирилди.
Файзли суҳбат якунида юртимизга тинчлик-омонлик ва хонадонларимизга барака тилаб хайрли дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати