Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Феврал, 2026   |   8 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:46
Қуёш
07:04
Пешин
12:41
Аср
16:25
Шом
18:13
Хуфтон
19:25
Bismillah
25 Феврал, 2026, 8 Рамазон, 1447
Мақолалар

Расулуллоҳ ﷺнинг рамазон табриклари

19.02.2026   5191   1 min.
Расулуллоҳ ﷺнинг рамазон табриклари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига хушхабар бериб, бундай дер эдилар: "Сизларга Рамазон ойи келди — муборак ой. Аллоҳ сизларга унинг рўзасини фарз қилди. Унда жаннат эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари ёпилади, итоатсиз шайтонлар занжирланади. Унда минг ойдан яхшироқ бўлган бир кеча бор. Ким унинг яхшилигидан маҳрум бўлса, ҳақиқатан маҳрум бўлибди" (Имом Насоий, Имом Аҳмад ривояти).

Ҳофиз Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: "Баъзи уламолар бундай дейишган: бу ҳадис одамларнинг бир-бирини Рамазон ойи билан табриклашига асосдир. Қандай қилиб мўмин жаннат эшиклари очилиши билан шодланмасин?! Қандай қилиб гуноҳкор жаҳаннам эшиклари ёпилиши билан шодланмасин?! Қандай қилиб ақлли инсон шайтонлар занжирланадиган вақт билан шодланмасин?! Бу замонга қайси замон ўхшайди?!”.

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларга бу ой келди. Унда минг ойдан яхши бўлган Қадр кечаси бор. Ким у кечадан маҳрум бўлса, яхшиликларнинг барчасидан маҳрум бўлибди. Унинг яхшилигидан фақат маҳрумларгина бебаҳра қолади", деганлар (Ибн Можа ривояти).

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Рамазон зикр ва дуолари

05.03.2025   4415   1 min.
Рамазон зикр ва дуолари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Солиҳлар рамазон ойида қуйидаги зикрларни кўп айтардилар:

1. "Лаа илаҳа иллаллоҳу ва настағфируллоҳ”.

2. "Насалукал жанната ва наъузу бика минаннар". 

3. "Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу, астағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минаннар".

"Рамазон ойида бир марта тасбеҳ айтиш бошқа ойлардаги мингта тасбеҳдан афзалдир" (Ибн Абу Дунё. “Фазоилу Рамазон”).


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати 

Рамазон зикр ва дуолари Рамазон зикр ва дуолари
Мақолалар