Хато эътиқоддаги одамни белгиланган вақтда портлайдиган бомбага ўхшатиш мумкин. Чунки унинг феъл-атворини тушуниб бўлмайди, олдиндан айтиб бўлмайди, ўзини қачон портлатишини билиб бўлмайди. Унинг фикрлаш тизимида хатолик бор, шунинг учун ўзидан бошқача фикрлайдиган ҳар қандай одамнинг фикри унга ғалати туюлаверади, у инсоний фикрлаш табиатидан чиқиб кетган. Бир қарасангиз, ҳеч ким эшитмаган гапларни айтади, ғалати фатволар беради, халқ орасида ғайриоддий ишлар қилади.
“Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир” деб марҳамат қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
“Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уй худди тирик ва ўликка ўхшайди” дея умматларига зикрнинг фазилатларини гўзал мисоллар ила етказган Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин!
Каъбул Аҳбор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Аллоҳнинг зикри билан уйингизни нурга тўлдиринг. Хонадонингизга намозингиздан бўладиган хурсандчиликни олиб киринг. Аллоҳга қасамки, албатта, уларнинг номлари само аҳлига маълумдир. Улар: “Фалончи уйини Аллоҳнинг зикри билан обод қиляпти”, дейишади”.
Каъб раҳматуллоҳи алайҳи дедилар: «“Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Лаа илаҳа иллаллоҳ” ва “Аллоҳу акбар” зикрлари Аршнинг атрофида асаларининг ғувиллаши каби эшитилади. Улар ўз эгасини ва унинг солиҳ амалларини зикр қилиб туради».
Даврон НУРМУҲАММАД