Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Сентябр, 2026   |   4 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:43
Қуёш
06:03
Пешин
12:18
Аср
16:43
Шом
18:37
Хуфтон
19:52
Bismillah
15 Сентябр, 2026, 4 Рабиъус сони, 1448

Марокаш ҳукумати: Рамазон ойида озиқ-овқат нархлари ошмайди

09.03.2022   1776   1 min.
Марокаш ҳукумати: Рамазон ойида озиқ-овқат нархлари ошмайди

Марокаш ҳукумати яқинлашиб келаётган Муқаддас Рамазон ойида фуқароларнинг эҳтиёжларини қондириш учун озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш чораларини эълон қилди. Бу ҳақда Islam.ru хабар қилган.


Саноат ва савдо вазири Риад Меззурнинг таъкидлашича, ҳукумат фуқароларнинг зарур маҳсулотлар сотиб олиш қобилиятини, шунингдек, уларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш мақсадида тегишли ишларни амалга оширмоқда.


Ушбу баёнотлар Рамазон ойида одатда истеъмол қилинадиган муҳим маҳсулотлар нархларининг сезиларли даражада ошиши олдидан эълон қилинди.


Ҳукуматнинг таъкидлашича, вазият дунёдаги иқтисодий инқироз билан боғлиқ бўлиб, бир қатор маҳсулотлар, жумладан, унни субсидиялаш орқали инқироз оқибатлари юмшатилиши мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Озарбайжон президенти туркий давлатлар муфтийларини қабул қилди

15.09.2026   3340   1 min.
Озарбайжон президенти туркий давлатлар муфтийларини қабул қилди

Бугун, 15 сентябрь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар муфтийлари йиғилиши ва халқаро анжуманнинг нуфузли иштирокчиларини қабул қилди.

Самимий ва дўстона руҳда ўтган мулоқотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Озарбайжон етакчисига Давлатимиз Раҳбарининг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказдилар.

Учрашувда қардош давлат Раҳбари нутқ сўзлаб, халқаро анжуманларнинг аҳамиятига тўхталди. Мулоқот чоғида сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва дўстона алоқалар янги босқичга кўтарилгани алоҳида эътироф этилди.

Туркий давлатлар етакчиларининг қатъий сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари натижасида илм-фан, таълим, маданий-гуманитар ҳамда диний-маърифий жабҳаларда ҳамкорлик жадал суръатларда ривожланаётгани таъкидланди. Бу эзгу саъй-ҳаракатлар Диний идоралар раҳбарларининг муштарак мақсадлар йўлида бирлашиши, халқларимиз ўртасидаги қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, тинчлик-осойишталикни асраш ҳамда замоннинг долзарб масалалари бўйича муштарак фатво ва баёнотлар қабул қилишда муҳим пойдевор бўлаётгани қайд этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари