Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Сентябр, 2026   |   7 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:47
Қуёш
06:06
Пешин
12:17
Аср
16:38
Шом
18:32
Хуфтон
19:47
Bismillah
18 Сентябр, 2026, 7 Рабиъус сони, 1448

АҚШда «Мавлиди Набий» нишонламоқда

29.10.2021   1272   1 min.
АҚШда «Мавлиди Набий» нишонламоқда

Хьюстон (АҚШ) даги масжидлар ва Ислом билим юртларида «Мавлиди Набий»ни нишонланмоқда. Тадбир доирасида Шайх Мансур Али Ризвий 24 октябръ, якшанба куни Масжидул-Расул масжидида нутқ сўзлади. Шайх ўз нутқида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётларидан мисоллар келтирди.


Islam.ru хабарига кўра, шунингдек, якшанба куни болалар учун Расулуллоҳнинг туғилган кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ризвийнинг айтишича, яқинда бир йиллик COVID-19 чекловларидан сўнг очилган масжид аста-секин ишга қайтмоқда.
Хьюстондаги бошқа Ислом муассасалари ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунларини нишонлайдилар.


22 октябръ куни Масжид ал-собирин масжидида "Билгувчи ва меҳрибон Пайғамбар Муҳаммад" номли маъруза бўлиб ўтди. 24 октябръ куни Шугар Ленд шаҳридаги Даъвати-Ислом мактабида талабалар ва уларнинг оилалари учун мавлид ўтказилди.


Ниҳоят, Хьюстондаги Иброҳим маркази Раби-ул-аввал ойи шарафига 30 октябр, шанба куни соат 19:00 да "Расулуллоҳни севганлар байрами" деб номланган тадбир ўтказади. Тадбирда бир неча нотиқлар, жумладан, Имом Холис Рашод, нашид ижрочилари Усмон Эймс ва Maрлон Алтанлар иштирок этишади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мурувватли бўлиш — олий фазилат ва инсоний бурчдир

18.09.2026   2421   1 min.
Мурувватли бўлиш — олий фазилат ва инсоний бурчдир

Бугун, 18 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафари давомида Нукус шаҳридаги “Имом эшон Муҳаммад” жоме масжидида жума намозини адо этдилар.

Муфтий ҳазратлари намоздан олдин жамоатга “Мурувватли бўлиш — олий фазилат!” мавзусида манфаатли маъруза қилиб бердилар.

Маърузада таъкидланганидек, мурувват — меҳр-шафқат, саховат ва муҳтожларга ёрдам бериш каби энг гўзал инсоний фазилатлардан саналади. Ўзини саховатли деб билган инсон ўз манфаатини ўзгалардан устун қўймаслиги, кексалар ҳолидан хабар олиши, йиқилганни суяш орқали қалбан хотиржамлик топади.

Шунингдек, бугунги тезкор замонда бир-биримизга бағрикенг бўлиш жамиятда тинчлик, барака ҳамда ҳамжиҳатликни барқарор қилиши, ушбу олий фазилатни ўзимизда шакллантириб, фарзандларимизга мерос қолдириш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги алоҳида уқтирилди.

Файзли суҳбат якунида юртимизга тинчлик-омонлик ва хонадонларимизга барака тилаб хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари