Аллоҳга шукрки, мамлакатимиз тарақққиётининг янги даврида масжидлар очиш, жомеларни қайта бунёд этиш ва мавжудларини гўзал ҳолатга келтириш борасида жуда катта ишлар қилинмоқда.
Ана шундай ишларнинг узвий давоми сифатида Қашқадарё вилояти Қамаши тумани «Қишлиқ» ҳамда Косон тумани «Бешгумбаз» жоме масжидлари давлат рўйхатидан ўтказилиб, иш фаолиятини бошлади.
Маълумот учун, Қашқадарё вилоятидаги масжидлар сони 184 тага етди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Илм пайғамбарлар мероси, бойлик эса подшоҳлар ва бойларнинг меросидир.
Илм ўз эгасини сақлайди, мол-дунёни эса эгаси қўриқлайди.
Илм қанча сарфланса шунча кўпаяди, пул эса сарфлангани сари камаяди (инфоқ, эҳсон, садақадан ташқари).
Мол-дунё солиҳда ҳам, фожирда ҳам бўлиши мумкин, аммо (фойдали) илмга фақат мўмин эга бўлади.
Илм ўз эгасига қабрда ҳам ҳамроҳ бўлади, бойлик эса инсон вафот этганидан кейин уни тарк этади (қилган садақаларидан ташқари).
Илм ҳокимдир, у бойликни бошқаради. Мол-дунё эса бошқарилади.
Бойлик эгаси бир кечада қашшоқ ё камбағал бўлиб қолиши мумкин, аммо илм соҳибида бундай қўрқув йўқ.
Олимга подшоҳлар муҳтож бўладилар, мол-дунё эгаси эса фақир ва мискинларга керак.
Бойлик инсонни дунё муҳаббатига етаклайди, илм эса Аллоҳ таолога ибодат қилишга бошлайди.
Бойлик ҳалокатга сабаб бўлиши мумкин. Ўғрилар қанча бойларнинг мол-дунёсини хонавайрон қилишди. Илм эса инсон вафот этганидан кейин соҳибига ҳаёт бериб туради.
Илмнинг саодати доимий, бойликники вақтинчадир.
Олимнинг қадр-қиммати илми ила, аммо бойнинг қадри мол-дунёси билан ўлчанади.
Бой одам бойлиги билан инсонларни дунёга, олим эса ўз илми билан охиратга чорлайди.
Даврон НУРМУҲАММАД