Миср Араб Республикасидаги Ал-Азҳар университети “Ал-Азҳар овози” газетасининг 2021 йил 13 октябрдаги сонида “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази - илмий меросни асрашнинг бардавом стратегияси” номли мақола эълон қилинди.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев муаллифлигида чоп этилган ушбу мақолада буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ҳамда юртимиздан етишиб чиққан улуғ мутафаккир ва алломаларнинг бой мероси, уларнинг жаҳон цивилизацияси, илм-фан тараққиёти ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш, шунингдек, халқаро миқёсдаги маънавий-маърифий мулоқот ва ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти ҳақида сўз юритилган.
Хусусан, марказ илмий ходимлар томонидан томонидан қисқа вақт ичида 56 та китоб ва рисола, илмий журнал ва тўпламларда 482 та мақола чоп этилгани, республика ва халқаро миқиёсда ўтказилган конференция ва симпозиумларда 331 та маъруза ўқилгани қайд этилган.
“Хорижий мамалакатлар фондларида сақланаётган 1168 та қўлёзма ва тош босма асарларнинг электрон нусхалари жамланди. Мисрдан 130 мингдан ортиқ ноёб қўлёзмаларнинг электрон нусхалари олинди. “Ал-Фурқон” фондидан қўлёзмаларга оид 117 та католог олиб келинди. Марказда сақланаётган 553 та асарнинг каталоги тайёрланди”, дейилади мақолада.
ЎзА хабарига кўра, ислом оламининг нуфузли нашрларидан бири ҳисобланган “Ал-Азҳар овози” газетаси ҳафтанинг чоршанба куни Миср Араб Республикаси Бош имоми, “Ал-Азҳар” диний мажмуаси раҳбари, доктор Шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб ҳомийлигида чоп этилади.
Нашрга Мисрнинг собиқ Бош имоми, марҳум Муҳаммад Саййид Тантовий томонидан асос солинган. Газетанинг илк сони 1999 йилнинг октябрь ойида босмадан чиққан.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи" китобининг тақдимоти ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов ва Обиджон Кадиров, Молиявий назорат ва таҳлил бўлими бошлиғи И.Зухриддинов, Масжидлар билан ишлаш бўлими бошлиғи М.Камолов, Ҳуқуқшунослик бўлими бошлиғи Ж.Хатамов, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов, диний соҳа вакиллари ҳамда зиёлилар иштирок этди.
Тақдимот давомида китобнинг мазмун-моҳияти, унда келтирилган қудсий ҳадис шарҳи ва унинг инсон маънавияти, жамият ахлоқий муҳитидаги ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Муфтий ўринбосари асарнинг бугунги кун билан ҳамоҳанглиги ва ёш авлодни тарбиялашда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Тақдимот давомида китобнинг мазмун-моҳияти, унда келтирилган қудсий ҳадис шарҳи ва унинг инсон маънавияти, жамият ахлоқий муҳитидаги ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Муфтий ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов китобнинг бугунги кун билан ҳамоҳанглиги ва ёш авлодни тарбиялашда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Уламолар китобдаги ҳикматлар инсонни самимият, тақво, яхшилик ва қалб поклигига чорлашини қайд этиб, ушбу асар кенг китобхонлар учун муҳим маънавий манба эканлигини урғуладилар.
Шунингдек, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими", "Ёшларга насиҳатим" номли китоблари ҳақида ҳам тўхталиб, исломий илмлар соҳасида юзага келадиган турли ихтилофларни илмий, мувозанатли ва далилларга асосланган тарзда ёритиб бериши билан алоҳида аҳамиятга эга эканлиги, асарда фиқҳ ва ақиданинг энг муҳим масалаларидаги турлича қарашлар сабаблари, уларнинг манбалари ҳамда ечимлари кенг ва тушунарли услубда баён қилингани, “Ёшларга насиҳатим” китоби эса ёшлар учун маънавий раҳбар, тарбия манбаи ва жамиятга фойдали инсон бўлиш йўлидаги қўлланма экани таъкидланди.
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати