Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Март, 2026   |   12 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:40
Қуёш
06:58
Пешин
12:40
Аср
16:29
Шом
18:17
Хуфтон
19:29
Bismillah
01 Март, 2026, 12 Рамазон, 1447

Динда саволим бор: Эгизакларга Фотима ва Зуҳра, Ҳасан ва Ҳусан деб исм қўйишга кўрсатма бор-ми?

20.10.2021   3235   1 min.
Динда саволим бор: Эгизакларга Фотима ва Зуҳра, Ҳасан ва Ҳусан деб исм қўйишга кўрсатма бор-ми?

— Эгизакларга Фотима ва Зуҳра, Ҳасан ва Ҳусан деб исм қўйиш одати бор. Шу исмларни қўйишга шариатимизда бирор кўрсатма бор-ми?

— Эгизакларга бошқа маъноли исмларни ҳам қўйиш мумкин. Қолаверса, Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо эгизак бўлишмаган. Ораларида деярли бир ёш фарқ бўлган.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ҳиссиётга эмас, ақлга эргашинг

27.02.2026   6940   2 min.
Ҳиссиётга эмас, ақлга эргашинг

Бугунги ахборот асрида инсон онги ва қалби учун кураш янги босқичга чиқди. Айниқса, диний қадриятларга ҳурмат кучли бўлган жамиятларда кишиларнинг муқаддас туйғуларидан ғаразли мақсадларда фойдаланиш, яъни манипуляция ҳолатлари тез-тез бўй кўрсатмоқда. Ижтимоий тармоқлар бундай таъсир ўтказишнинг энг қулай майдонига айланиб қолди.

Диний ҳиссиётлар орқали оммани жунбушга келтирувчилар, одатда, холис таҳлил ва илмий асосларга эмас, балки инсоннинг эҳтиросларига урғу берадилар. Уларнинг асосий қуроли эмоционал чақириқлардир. Масалан, бирор ижтимоий муаммони диний бўёқлар билан бўрттириш орқали одамларда ҳимояланиш ёки агрессия инстинктини уйғотишади.

Бундай вазиятда инсон ақл билан фикрлашдан тўхтайди ва ўзи билмаган ҳолда фитначиларнинг қўлидаги қуролга айланади. Ваҳоланки, Ислом дини ҳар бир хабарни текширишга ва ақл билан иш тутишга чақиради: “Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар...” (Ҳужурот сураси, 6-оят).

Бугунги кунда етарли илми бўлмай, аммо нотиқлик маҳорати билан оммани эргаштираётган қатлам шаклланди. Улар кўпинча мураккаб фиқҳий ёки ақидавий масалаларни юзаки ва популистик тарзда талқин қиладилар. Бунинг натижасида жамиятда ихтилоф пайдо бўлади, уламоларга нисбатан ишончсизлик уйғотилади.

Диний ҳиссиётларни суиистеъмол қилиш жамиятни ичдан емиради. Биринчидан, бу жараён ёшларни манипуляция қилади. Иккинчидан, жамият мувозанатини бузишга қаратилган хуружларга йўл очади. Энг ёмони, бундай ҳаракатлар диннинг асл моҳияти тинчлик, бағрикенглик ва маърифат эканини четга суриб, уни низолар манбаи сифатида кўрсатишга хизмат қилади.

Бундай хавфларга қарши энг самарали раддия, бу саводхонликдир. Ҳар бир мусулмон ахборот гигиенасига амал қилиши, интернетда эшитган ҳар қандай таъсирли гапни мутлақ ҳақиқат деб қабул қилмаслиги лозим.

Дин нажот ва сакинат манбаи бўлиб, кимларнингдир ғаразли ёки шахсий манфаатлари йўлида қўлланиладиган бошқарув воситаси эмас. Муқаддас туйғуларимизни виртуал фирибгарлардан ҳимоя қилиш бугунги куннинг энг долзарб вазифасидир.

Шермуҳаммад Болтаев,

Хоразм вилояти Шайх Қосим бобо

масжиди имом-хатиби

МАҚОЛА