Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Июл, 2025   |   27 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:31
Қуёш
05:09
Пешин
12:35
Аср
17:37
Шом
19:54
Хуфтон
21:24
Bismillah
22 Июл, 2025, 27 Муҳаррам, 1447

АҚШ президентига тегишли тарихий Қуръон тақдим этилди

17.10.2021   1003   1 min.
АҚШ президентига тегишли тарихий Қуръон тақдим этилди

АҚШнинг 3-Президенти (1801-1809 йиллар) Томас Жефферсонга тегишли Қуръоннинг тарихий нусхаси Expo 2020 Dubai кўргазмасидаги америка павильонида намойиш этилди.

"У #USAP павильонида "Ҳаёт, эркинлик ва келажакка интилиш" мавзуимизнинг ажралмас қисми сифатида намойиш этилади", – дейилади Дубайдаги «Экспо-2020» кўргазмаси америка павильонининг ижтимоий тармоқдаги расмий аккаунтида.

Жефферсон Қўшма Штатларнинг асосчиларидан бири бўлиб, Мустақиллик Декларациясининг асосий муаллифи сифатида кенг танилган.

1734 йилги Қуръоннинг икки жилдли нашри, шунингдек, Макканинг рамкали харитаси Конгресс кутубхонасидан тўрт дюймли қоплама ва алоҳида патнислар билан буюртмага тайёрланган ёғоч яшикда берилган.

Islam.ru хабарига кўра, қўриқлаш ва хавфсизлик ходимлари Дубайдаги бутунжаҳон тадбири йўлида тарихий артефактларга ҳамроҳлик қилишди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Телефон кўз ракига сабаб бўлади

21.07.2025   1714   1 min.
Телефон кўз ракига сабаб бўлади

Кўз касалликлари бўйича мутахассис доктор Малик Холид айтади: "Ҳар куни қоронғи хонада ярим соат телефон ишлатган одамнинг кўзларида рак касаллиги келиб чиқиши кузатиляпти. Кўз қизариб пардани ўраб олади, у пардани олиб ташлаш имконсизлиги учун бу дард давосиз қолмоқда. Етказдим... Сиз хам яқинларингизга албатта улашинг! Бу ишни холис Аллох учун қилинг!".