Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Сентябр, 2025   |   26 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:47
Қуёш
06:06
Пешин
12:22
Аср
16:38
Шом
18:31
Хуфтон
19:44
Bismillah
18 Сентябр, 2025, 26 Рабиъул аввал, 1447

13.10.2021   347   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Агар бандага ғам ва хафалик етса

18.09.2025   84   2 min.
Агар бандага ғам ва хафалик етса

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

حدثنا عيسى بن أحمد العسقلاني أنا يزيد بن هارون  أنا فضيل بن مرزوق  نا أبو سلمة الجهني  عن القاسم بن عبد الرحمن عن أبيه  عن عبد الله قال: قال رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم: ”ما قال عبد قط إذا أصابه هم أو حزن: اللهم إني عبدك  ابن عبدك  ابن أمتك  ناصيتي بيدك  ماض في حكمك عدل في قضاؤك  أسألك بكل اسم هو لك  سميت به نفسك أو أنزلته في كتابك  أو أعلمته أحدا من خلقك  أو استأثرت به في علم الغيب عندك  أن تجعل القرآن ربيع قلبي  ونور صدري وجلاء حزني  وذهاب همي  إلا ذهب الله بهمه وأبدله مكان حزنه فرحا“ قالوا: يا رسول الله ينبغي لنا أن نتعلم هؤلاء الكلمات قال: أجل ينبغي من سمعهن أن يتعلمهن.

 

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам бундай дедилар: Агар бандага ғам ва хафалик етса бундай деган бўларди: “Аллоҳим, Сенинг қулингман, қулингнинг зурриётиман, чўрингнинг фарзандиман. Пешонам Сенинг “қўлинг”да (яъни мени Сен бошқарасан).

Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Сенинг ҳук минг одилдир. Ўзингни номлаган ёки китобингда нозил қилган, ё халқингдан бирор кишига ўргатган, ёхуд ғайб илмингда сақлаб қўйган исмларинг билан сўрайманки, Қуръонни қалбимнинг баҳори, дилимнинг нури, маҳзунлигимни аритувчи ва ғамимни кетказувчи қил!”.

“Ё Аллоҳнинг Расули, биз бу калималарни ўрганишимиз керакми?” дедилар. У зот алайҳиссалом: “Ҳа, буни эшитган одам ўргатиши керак бўлади”, дедилар”.

 

Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

Мақолалар