Буюк Британиянинг The Times газетаси маълумотига кўра, Ўзбекистон сайёҳлар учун энг жозибали, диққатга сазовор жойлар рўйхатига киритилган. Республикамиз рейтингнинг бешинчи поғонасини эгаллади, ундан юқоридаги ўринларни Австралия, Ҳиндистон, Меконг дарёси ва Норвегиянинг машҳур жойлари бор.
Нашрнинг таъкидлашича, қадимий Ипак йўли романтикасини ўзида акс эттирувчи Ўзбекистоннинг жаҳонга машҳур архитектураси, музейи ва меъморчилиги ҳам жозибали жойлар сифатида тилга олинган.
Ҳозир буюк сайёҳлик шаҳарларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Самарқанднинг Регистон майдонидаги кўк гумбазлар билан безатилган мадрасалар “дунёнинг қадимий мўъжизаси”, Бухоронинг туманли кўчалари, ранглари билан уйғун бўлган чўли, “Хиванинг 1500 йиллик тарихга эга яхши сақланиб келинаётган ёзги исломий меъморчилиги "блокбастер" фонига айланиши мумкинлиги билан киши эътиборини ўзига тортади.
ТРТ хабарига кўра, Ўзбекистонда визасиз режим бор, бу мамлакатда ўзлари учун ғайриоддий нарсаларни кашф этишни истаган кишилар учун жозибадор қилади, дейди газета муаллифлари.
ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими
Мадиналик ансория аёллардан Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:
يا رسولَ اللهِ علِّمْني كلماتٍ أَدْعو بهِنَّ
“Ё Аллоҳнинг Расули, менга шундай калималарни ўргатингки улар билан дуо қилай”, деди.
У зот алайҳиссалом:
قال: تُسبِّحينَ اللهَ عَشْرًا وتَحمَدينَه عَشْرًا وتُكبِّرينَه عَشْرًا ثُم سَلي حاجَتَكِ
“Ўн марта тасбеҳ (“Субҳаналлоҳ”), ўн марта таҳмийд (“Алҳамдулиллаҳ”) ва ўн марта такбир (“Аллоҳу акбар”) айтиб, сўнгра Аллоҳдан ҳожатингни сўрайсан, Шунда Аллоҳ таоло:
فإنَّه يقولُ: قد فعَلْتُ قد فعَلْتُ
“батаҳқиқ амалга оширдим”, “батаҳқиқ амалга оширдим”, деб айтади”, дедилар (Имом Термизий ва Насоий ривояти).
Ушбу ҳадисда саҳобия аёлларнинг илмга рағбати, дуо қилишдан олдин Аллоҳни зикр қилиш лозимлиги, дуонинг ижобат бўлиши каби бир қанча фойдалар мужассам.
Қолаверса, бошқа ҳадисларда бир марта “Алҳамдулиллаҳ” деб айтиш қиёмат куни амаллар тарозисини, “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамдулиллаҳ” дейишнинг савоби эса, ер ва осмон ўртасини тўлдириши баён этилган.
Даврон НУРМУҲАММАД