Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Январ, 2026   |   11 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:15
Қуёш
07:37
Пешин
12:41
Аср
15:55
Шом
17:41
Хуфтон
18:55
Bismillah
30 Январ, 2026, 11 Шаъбон, 1447

Телефоннинг ибодатларимизга таъсири

05.10.2021   1781   1 min.
Телефоннинг ибодатларимизга таъсири

Ҳарами шарифда намоз ўқиётганимизда бир ёш араб боланинг телефони жиринглаб қолди. Унинг юрагига ваҳима тушди. Ўша ердаги намоз ўқиб турган ҳожиларнинг ҳам фикрлари бўлинди. – Намозда телефон жирингласа, ўша ердаги намозхонларнинг диққати, албатта, бўлинади. Чунки ундан таралаётган мусиқа диққатни жалб қилиш учун қўйилган-да. – Сўнг ҳалиги бола намоз ўқиётган ҳолатида қўлини чўнтагига солди, телефонини олди ва оғзига яқин олиб келиб “мен намоз ўқияпман” деди-да, яна чўнтагига солиб қўйди. Бундай ҳолатда унинг намози нима бўлди?!

Яна бир воқеа! Инсонлар Байтуллоҳнинг эшиги олдига яқинлашиб, тавба қилиб, йиғлаб дуо қилаётганларида, шу пайт бир ўспириннинг телефони жиринглаб кетди. Унинг телефонидан ҳинд қўшиғи янгради. Эътибор қаратайлик, балки бу нарсалар айнан ибодатларимизни самарасиз бўлиши учун ҳам шайтонга қўл келмаяптимикин?!

Қанчадан-қанча кишиларни кўрамиз, тавоф қила туриб бор эътибори ибодатда эмас, Аллоҳ таолода эмас. Аксинча, телефонида, интернетда, изоҳ қолдиришда. Мақоми Иброҳимда, Ҳатим ёнида, Ҳажарул Асвад издиҳомида ҳам шу ҳолат. У ўша ибодатларни фақат жисмонан бажаряпти, холос. Унинг бор диққат-эътибори телфонида. Кимгадир хат ёзяпти ёки кимнидир эшитяпти. Ахир, ибодатнинг асл моҳияти қаерда қолди?!

Аллоҳ таолонинг марҳаматини, раҳматини фикрлаб, чин кўнгилдан тавба қилиш қаерда қолди?!

 

"Шарм ва ҳаё” китобидан

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Экран ортидаги тажовуз

30.01.2026   211   2 min.
Экран ортидаги тажовуз

Бугун биз ахборот асрида яшаяпмиз. Тугмани бир босиш билан дунёнинг исталган нуқтасидаги янгиликдан бохабар бўламиз. Бироқ, бу имконият ўзи билан бирга маънавий инқирозни ҳам олиб келди.

Интернетдаги анонимлик ва чегарасизлик маданиятсизликка йўл очиб берди. Айниқса, сўнгги пайтларда тармоқларда олимларни, зиёлиларни ва ўз соҳасининг мутахассисларини ҳақорат қилиш, уларни обрўсизлантиришга уриниш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.

Тарихдан маълумки, қайси жамиятда илм аҳли қадрланса, ўша юрт юксалган. Олим – бу йиллар давомида мисқоллаб билим йиққан, уйқусиз тунлар, машаққатли меҳнат эвазига шу даражага чиққан ва жамиятга наф келтирадиган шахс бўлиб етишган. Уни ҳақорат қилиш нафақат бир инсонга, балки у ифодалаётган илмга, маърифатга ва тафаккурга қилинган тажовуздир.

Зиёли инсонларни қадрлаш шунчаки инсоний фазилат эмас, балки илоҳий буйруқдир. Қуръони Каримда олимларнинг мақоми ҳақида шундай марҳамат қилинади:

«...Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илм берилганларни даражаларга кўтарур...» (Мужодала сураси, 11-оят).

Аллоҳ таоло даражасини баланд қилиб қўйган шахсларни интернетда пастга уришга уриниш, нафақат илмга, балки илоҳий тақсимотга ҳам ҳурматсизликдир.

Олимларни обрўсизлантиришга уринишларнинг бир нечта сабаби бор:

  • Жоҳиллик: Илмдан йироқ кимсалар олимларнинг фикрларини тушунмайди, буни "хато" деб ўйлайди ва уларнинг қадрини тўғри баҳолай олмайди.
  • Эътиборталабалик: Машҳур инсонга тош отиш орқали ўзининг борлигини кўрсатишга уринади, “хайп” қилмоқчи бўлади ва шу орқали “обуначиларга” эга бўлишга ҳаракат қилади.
  • Масъулиятсизлик: Экран ортида ўтириб, “менга ҳеч ким ҳеч нарса қилолмайди” деган хомхаёлга беради.

Илмий баҳс-мунозара соғлом жамият белгиси. Агар бирор олимнинг фикрига қўшилмасангиз, унинг фикрларига илмий асосланган раддия ёзинг. Аммо шахсиятга ўтиш, оиласини ёки обрўсини тажовуз ва ҳақорат қилиш, бу заифлик ва маданиятсизлик аломатидир.

Илм аҳлини хор қилган жамиятда барака бўлмайди ва у ерда адолат қарор топмайди.

Шуни ёдда тутиш керакки, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, интернетдаги ҳақорат ва туҳмат учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган. Ижтимоий тармоқда ёзилган ҳар бир сўз учун қонун олдида жавоб беришга тўғри келиши ҳам мумкин.

Интернет бизнинг маданиятимиз кўзгуси. Бу кўзгуни ҳақорат ва нафрат билан эмас, ҳурмат ва илм билан тўлдирайлик. Зеро, олимларни асраш келажакни асраш демакдир.

Шермуҳаммад Болтаев,

Хоразм вилояти Шайх Қосим бобо

масжиди имом-хатиби

МАҚОЛА